Бугун, 27 март куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганига 9 йил тўлди. Ўтган вақт давомида Марказ нафақат юртимизда, балки халқаро майдонда ҳам ислом илмлари, маънавий мерос ва илмий тадқиқотлар маркази сифатида ўз ўрни ва мақомини мустаҳкамлаб, мамлакатимизнинг илмий-маънавий нуфузини мустаҳкамлашга баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда. Бу йиллар давомида …
БатафсилТил ва тарих туташтирган қадимги луғатлар – илмий таҳлил марказида
26 март куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Р.Сулаймонов номидаги Шарқшунослик институти (Қозоғистон) бўлим мудири, доктор Багдат Дюсенов маъруза қилиб, …
Батафсилالقرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)
№ inv. MR 466/IV Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу нусха Анбиё, Ҳаж, сураларини ўз ичига олган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 78а) : Асар боши (в. 78а) : …اقْتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمْ وَهُمْ فِي غَفْلَةٍ مُّعْرِضُونَ… Асар сўнги (в. 95а) : … فأقيموا …
БатафсилЎЗГА ЮРТДА СУЛТОН БЎЛГУНЧА, ЎЗ ЮРТИНГДА ЧЎПОН БЎЛ
Инсондаги энг олий туйғу – Ватан туйғусидир. Ўзи туғилиб ўсган она юртини жон қадар севадиган, ўзга юрт табиатидан ўз юрти табиатичалик завқ ололмайдиган, диёридаги катта-кичик ютуқлардан фахрланадиган, бутун ақл-заковати, қалб қўри, куч ва имкониятини шу замин гўзаллиги, ривожига бахшида эта олган инсондагина бу туйғу намоён бўлади. Ҳар бир кишининг энг …
БатафсилЁшлар нигоҳи – аждодлар меросида
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари ташриф буюрди. Даставвал ёшлар Марказ музейи билан яқиндан танишиб, ноёб қўлёзмалар, тарихий манбалар ва экспонатлар орқали Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий мероси ҳақида атрофлича маълумот олди. Айниқса, муҳаддис олимнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрни ҳақидаги маълумотлар уларда катта …
Батафсилغزللار (Ғазаллар)
№ inv. MR 466/III Муаллиф. Залилий Муҳаммад Содиқ. Шеърият. Асарда Уйғур шоири Залилий ижод намуналаригдан ишқий ғазал ва мухаммаслар жамланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 29а) : … اى كوزلارى باداميم هجرينكده ادا بولدوم عشف اوتى ينار هردوازبسكه جدا بولدوم … Асар сўнги (в. 76б) : … عقل آدم بلان يوراك …
БатафсилҲАДИС ЎРГАНИШ ОДОБЛАРИ
Ислом илмлари ичида ҳадис илми алоҳида ўрин тутади. Бу илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, амаллари ва тасдиқларини ўрганиш билан боғлиқ бўлгани сабабли, уни ўзлаштиришда ҳам ўзига хос одоб-ахлоқ қоидалари мавжуд. Муҳаддис уламолар ҳадис илмининг шаъни юксак эканини инобатга олиб, уни ўрганувчи талабалар учун махсус одобларни белгилаб берган. Ҳадис …
БатафсилУЛУҒЛАР ЮРТИГА УЛУҒВОРЛИК ЯРАШАДИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуси асосида Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида янгидан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасини кўрган ҳар қандай киши улуғлар юртига улуғворлик ярашади деган эзгу нақл замирида ғоят чуқур ҳаётий ҳақиқат борлигига яна бир бор амин бўлади. Дарҳақиқат, биз бугун яшаётган саховатли замин асрлар давомида инсониятга не-не алломаларни …
Батафсилرد نامه (Раднома)
№ inv. MR 466/II Муаллиф. Муаллифи номаълум. Дуо. Асар дуолар мажмуаси бўлиб, уни кўз теккан ва сеҳр-жоду қилинган пайтида ўқилади. Уни ўқиб ёки ёзиб тумор қилиб тақиб юрса сеҳр-жодудан халос бўлиши айтилади. Шариатда ундан қайтарилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 21б). Асар боши (в. 21б) : الحمدلله رب العالمين الخخ …
БатафсилИмом Бухорий қабрини зиёрат қилган ливанлик олим Шайх Надимнинг хотиралари
Шайх Надим Жиср 1956 йили Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиб бўлгач, олам-олам таассуротлар билан юртига қайтиб кетади. Зотан, у ишончлилик жиҳатидан Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи асар – “ал-Жоме ас-Саҳиҳ”нинг муаллифи, мўминларнинг ҳадис илмидаги амири деган шарафли мақом эгаси бўлмиш Имом Бухорийнинг қабрини зиёрат қилишдек бахтга мушарраф бўлган эди. Унинг …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





