Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Келажак эгалари билан очиқ мулоқот давом этмоқда

Келажак эгалари билан очиқ мулоқот давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Навоий вилояти бўйлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида давом этди.

“Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари доирасида ташкил этилган навбатдаги мулоқотда Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси Ж.Жумаев ва бошқа масъуллар маъруза билан чиқиш қилди.

Мулоқот давомида ёшларни маънавий баркамоллик руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар тасиридан ҳимоя қилиш ҳамда бу жараёнда таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, аждодларимиз, буюк алломалар меросининг бугунги кундаги аҳамияти, улар қолдирган бой илмий хазинанинг ёшлар дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни алоҳида қайд этилди.

Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислардан батафсил жавоблар олди. Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар талабаларда мустақил кузатув ва таҳлил кўникмаларини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Якунда мутахассислар ёшларни илм-маърифат йўлида собитқадам бўлишга ва ҳар қандай ғоявий таҳдидга билим билан жавоб беришга чорлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ёшлар маънавияти – мафкуравий иммунитет асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий вилояти бўйлаб режалаштирилган учрашувларнинг навбатдагиси Навоий давлат университетида …