Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Самарқанд вилояти ҳокимига миннатдорлик мактуби йўллади

Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Самарқанд вилояти ҳокимига миннатдорлик мактуби йўллади

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, дунёга машҳур Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб ҳазратлари ўз мактубида жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуманга ташрифи чоғида кўрсатилган ҳурмат, эҳтиром учун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовга миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ташриф чоғида Шайх Аҳмад Таййибга “Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси” унвони берилган эди.
Манба: ЎзА

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …