Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Малайя университети доктори Муҳаммад Абдушукурнинг Марказ илмий тадқиқотчилари билан суҳбати

Малайя университети доктори Муҳаммад Абдушукурнинг Марказ илмий тадқиқотчилари билан суҳбати

1905 йилда ташкил топган Малайя университети Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган бўлиб, мамлакатдаги нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг йирик бешлигига киради.

Университетда малай ва инглиз тилларида таълим берилади. Бугунги кунда бу ерда 25 минг талаба таҳсил олади. Уларнинг 3 минг нафарини хорижликлар ташкил этади. Умумий сони 3 мингга етадиган педогоглар жамоаси фалсафа докторлари, фан доктор ва профессорлардан таркиб топган. Уларнинг тахминан 10 фоизи чет эллардан жалб қилинган.

29 норябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб, илмий ходимлар билан суҳбат ўтказган Малайя университети доктори Муҳаммад Абдушукур шулар ҳақида сўз юритар экан, ўзи мазкур университетнинг энг катта йўналиши ҳисобланган Ислом академияси факультетида ислом молияси фанидан дарс беришини маълум қилди. У 2018 йилда Буюк Британиядаги Оксфорд университетида айни шу соҳада малака ошириб қайтган.

Меҳмон ўзининг илмий изланишлари натижалари ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Суҳбат очиқ ва самимий, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Айтиш жоизки, мазкур учрашув Марказ тадқиқотчиларининг хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиши, бўлажак илмий изланишларини тўғри ташкил этиши, самарадорликка эришиши ва зарур манбааларга эга бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Доктор Муҳаммад Абдушукур Марказга ташрифи чоғида муассаса фаолияти, тадқиқотчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …