Home / ЯНГИ НАШРЛАР / Муҳим мавзуларда рисолалар босмадан чиқди

Муҳим мавзуларда рисолалар босмадан чиқди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жамиятимиз учун долзарб бўлган қатор мавзуларни қамраб олган янги рисола ва буклетлар нашр этилди. Ислом динининг асл моҳиятини очиб берадиган, миллий қадриятларимиз нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этадиган ушбу нашрлар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида чоп этилган рисолаларнинг ҳар бирида муҳим диний, маънавий ва ижтимоий масалалар содда, равон ва тушунарли услубда ёритилган.

Марказ мазкур нашрлар орқали халқимиз, айниқса, ёшларимиз маънавий-маърифий дунёқараши ва ахлоқий қарашларини юксалтириб, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат-эътиборини янада мустаҳкамлаш ва жамиятда тинчлик, осойишталик ва ўзаро ҳамжиҳатликни кенг тарғиб этишни мақсад қилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …