Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Аллома аждодлар мероси – ёшларга ибрат

Аллома аждодлар мероси – ёшларга ибрат

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактабининг устоз ва ўқувчилари ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказ музейида бўлиб, Имом Бухорий сийрати, ўлмас асарлари, уларнинг илмий аҳамияти ва қиймати ҳақида маълумотга эга бўлди. Ўқувчиларга китоблар мазмуни ва уларнинг ислом таълимотидаги ўрни тўғрисида тушунчалар берилиб, қимматли иқтибослар келтирилди.

Ташриф давомида ўқувчи ёшлар ва тадқиқотчилар иштирокида қизиқарли давра суҳбати ўтказилди. Унда илмга иштиёқни ошириш ва аниқ фанларни ўзлаштиришнинг истиқболдаги аҳамиятига урғу берилди. Марказ илмий ходими Абдулбосит Мамадалиев ёшлар билан инглиз тилида мулоқотга киришиб, аллома аждодларимиз бошқа тилларда ҳам ўз она тилидаги каби ижод қилгани, чет тилларни мукаммал билиш бугун ҳам халқаро илмий ва маданий майдонда эркин фаолият олиб бориш учун муҳим эканига эътибор қаратди.

Мутафаккирларимиз қолдирган бой илмий-маънавий мерос ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ёш меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Суҳбат давомида Марказ илмий ходимлари томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғоясининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилиб, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мажмуада “Жаннат боғи” бўлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига япониялик тадбиркор, “Nakane Garden Research and Consultant Co. LTD” корхонаси …