Шу кунларда мамлакатимизда Нақшбандия тариқатининг Олтин Силсила пирлари зиёратгоҳлари бўйлаб давом этаётган “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбирлари қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида меҳмон бўлди.
Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ҳиндистон, Бруней, Туркия, Австралия, Буюк Британия, Непал каби давлатлардан келган юздан зиёд дин, фан ва жамоат арбоблари, олимлар ва туризм соҳаси вакилларидан иборат нуфузли делегацияни директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, Марказнинг мақсад ва вазифалари ҳамда фаолият натижалари хусусида қисқача маълумот берди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган фестиваль иштирокчилари Марказ музейи ва ундаги экспонатларни кўздан кечирар экан, Имом Бухорий ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, бу каби зиёрат тадбирлари нафақат мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки диний-маърифий тарғибот ишларида ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Фестиваль тадбирлари давом этмоқда.