Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Бир болага етти қўшни ота-она

Бир болага етти қўшни ота-она

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Мойбулоқ” МФЙда иш олиб борди.

Фаоллар билан учрашув ўтказилиб, ёш авлод тарбиясида маҳалла-кўйнинг ўрни алоҳида таъкидланди. Чунки униб-ўсиб келаётган ҳар бир боланинг одоб-аҳлоқи, феъл-атвори, хатти-ҳаракати, истиқболи учун ота-она билан бирга маҳалла ҳам масъулдир.

Бу ердаги 85-умумтаълим мактабида ўтказилган маърифий тадбирда ҳам шу ҳақда сўз борди. Эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш учун юртимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, ўз куч-қудратимизга, ота-боболаримиз қолдирган бебаҳо мерос, миллий урф-одат ва анъаналарга суяниш, миллат тарихидан бохабарлик масъулияти ва келажагига дахлдорлик ҳисси билан улғайишнинг фазли тилга олинди.

Тарғибот ишлари давомида хонадонларда манзилли учрашувлар ташкил этилиб, фуқароларга ижтимоий-ҳуқуқий билимлар, давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам ва тақдим этилаётган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ҳар бир оила вакилининг маънавий ва ахлоқий камолотга эришиши, ёшларнинг тарбияси ва уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга йўналтиришга оид муҳим мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирларда аҳолига турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари ҳақида аниқ тушунчалар ва давлат дастурлари ва лойиҳаларидан фойдаланишга оид кўрсатмалар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Бухоро таълим тизими: тарихий таҳлил ва ижтимоий аҳамият

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …