Кейинги йилларда Самарқандда жуда улкан халқаро анжуманлар ўтказиш анъана тусини олиб бораяпти. Шунга мувофиқ равишда шаҳарнинг инфратузилмаси тубдан ўзгаргани, дунёнинг турли бурчакларидан келадиган меҳмонлар ва сайёҳлар учун жаҳон андозаларига мос тарзда сервис хизматлари таркиб топиб боряпти.
Бугун Самарқанд шаҳрида яна бир халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташаббуси билан, ИҲТ (Ислом ҳамкорлик ташкилоти) ҳамкорлигида бутун ислом олами равнақи ва тараққиёти йўлида истиқболли ва иқтидорли ёшларнинг мулоқоти ва ҳамкорлиги учун янги платформа шакллантириш мақсадида ташкил этилган форумга иккита халқаро ташкилот ва 18 давлатнинг ёшлар сиёсатига масъул бўлган вазирлик ва идораларидан раҳбарлар ва ходимлар, делегациялар ташриф буюрди.
Икки кун давом этадиган анжуман ишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳам иштирок этмоқда.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати