Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мавзулар қамрови кенгайди

Мавзулар қамрови кенгайди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг “Diyanet” жамғармаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ) билан ҳамкорликда ташкил қилинган Ҳанафий мазҳаби бўйича IV йиллик халқаро конференция 5 июнь куни ўз ишини давом эттирди.

Анжуманнинг иккинчи куни маҳаллий олимлар маърузалари билан бошланди. Унда мовароуннаҳрлик алломалар фиқҳий қарашларининг ҳанафий ҳуқуқ тизимидаги ўрни, бу борада Марказий Осиёда шаклланган манбалар тўпламлари ва уларнинг муфтий ва қозилар учун дастуриламал сифатида кўрилиши, Хоразмда ёзилган фиқҳий асарларнинг тарихий аҳамияти, Алоуддин Усмандийнинг фиқҳий асарлари қизғин муҳокамалар мавзуси бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида анжуман иштирокчилари томонидан Усмонийлар ҳанафийлигининг муҳим жиҳатлари, ҳанафийлик контекстида шартномаларнинг намоён бўлиш шартлари, XIX асрда ҳанафийлик устувор бўлишининг омиллари, шу даврда Мисрдаги илк ҳанафийлик судларида юзага келган ёш ва ҳуқуқ лаёқати очиқланди.

Конференцияда, шунингдек, меросга оид илк ҳанафий асарларда асосий матнлар таъсирчанлиги, ҳанафий фиқҳида умуминсонийлик ва тарихий тасодифлар масалалари, ислом ҳуқуқидаги табиий бўшлиқларга оид мулоҳазалар кескин мунозараларга сабаб бўлди.

Конференция иши давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …