Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Қирғизистонлик олимлар ташрифи

Қирғизистонлик олимлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қирғизистон ислом университетининг бир гуруҳ олимлари ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди ва музей фаолияти билан яқиндан таништирди. Қўшни давлат университетининг устоз ва мураббийларига Марказда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари, эришилган муваффақиятлар хусусида маълумот берилди.

Ташриф чоғида муассасалараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга оид фикр алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …