Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тарғибот тадбирлари Бухоро вилоятида ўтди

Тарғибот тадбирлари Бухоро вилоятида ўтди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ўтаётган ҳафта давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Бухоро вилоятида фаолият олиб борди.

Марказ вакили Бухоро шаҳри, Имом Бухорий номидаги МФЙда тарғибот ишларини ташкил қилиб, дастлаб маҳалла еттилиги аъзолари ва уюшмаган ёшлар билан манзилли суҳбат ўтказди.

Маҳалла аҳли иштирокида 6-сон умумтаълим мактаби ҳамда мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилинган маънавий-маърифий тадбирларда сўзга чиққанлар “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида ҳамда ёшларни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тарғибот тадбирлари доирасида маҳалланинг кекса авлод вакиллари ҳолидан ҳам хабар олинди.

Ҳафта сўнгида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида тадбир ташкил этилди. Таълим муассасаси раҳбарияти ва талабалар қатнашган тадбирда Ш.Умаров юртимизда бугунги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти, эътиқод эркинилигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўзлади ва маънавиятимизга таҳдид солаётган кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиб, улардан сақланиш чоралари хусусида кенг тушунча берди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …