Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразмдаги тарғибот тадбирлари доирасида вилоят маҳаллаларида маънавий-маърифий учрашувларни бошлади.
Тарғиботчилар Урганч тумани маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан жонли мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш чоралари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида суҳбатлар қурди.
Тўртта МФЙда ўтказилган учрашувларда “Шоликор”, “Чакка кўли”, “Бободеҳқон”, “Ҳамид Олимжон”, “Бешайвон”, “Оқ ариқлар”, “Арбоблар”, “Бўстон” маҳаллалари қамраб олинди.
Тадбирларда ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни ахборот хуружларидан асраб, турли ёт ғоя ва мафкуравий тажовузлардан ҳимоя қилиш, буюк аждодларга муносиб авлод қилиб вояга етказиш, ёш авлод онгига миллий урф-одат ва анъаналаримизни сингдириш каби олдимизда турган энг муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Иштирокчилар томонидан бугунги кунда юртимиздаги тинчлик ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, юртимиз равнақи ва тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш лозимлиги таъкидланди.