Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТУРКИЯДА НУФУЗЛИ АНЖУМАН БОШЛАНДИ

ТУРКИЯДА НУФУЗЛИ АНЖУМАН БОШЛАНДИ

 Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги “GAYE VAКFI” жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида “II Халқаро Сарахсий конференцияси” бошланди. Унинг очилиш маросимида университет ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон, Туркия диёнат ишлари вазири, муфтий Али Эрбош, маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой сўзга чиқди.

Конференцияда 15 га яқин давлатдан борган 100 дан ортиқ иштирокчи  қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Отабек Муҳаммадиев ва Меҳрожиддин Амонов ҳам қатнашмоқда.

Анжуманнинг келгуси иш кунларида Марказ вакилларининг ҳам маъруза қилиши режалаштирилган.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …