Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий ходими монографияси қозоқ тилига таржима қилинди

Марказ илмий ходими монографияси қозоқ тилига таржима қилинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Мехрожиддин Амоновнинг “Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати (XVІІІ-XIX асрлар)” номли монографияси Олмаота шаҳрида қозоқ тилида нашр қилинди.

Яқинда Қозоғистонда “Ойхожа эшон” жамоат фонди ва “Qojalar.kz” сайти шафелигида Ойхожа эшон таваллудининг 250 йиллиги муносабати билан “Ойхожа ва Сир минтақасида тасаввуф соҳибларининг функционал хизматлари ва тақдирлари” мавзусида ўтказилган конференция доирасида 165 бетлик “Орта Азиядағы нақшбандия-мужаддидия тариқаты (XVІІІ-XIX ғасырлар)” номли монографиянинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда муаллиф монографиянинг илмий аҳамияти, унда келтирилган маълумотлар хронологияси ҳамда эътиборга молик бошқа жиҳатларига тўхталди. М.Амонов, шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиш тарихи, унда илмий фаолият учун яратилган шарт-шароитлар, бугунги кунда Марказда олиб борилаётган тадқиқот ишлар хусусида ҳам маълумотлар берди.

Йиғилганлар томонидан Марказ ходими монографияси йирик илмий натижа сифатида баҳоланиб, мазкур йўналишдаги тадқиқотларнинг тизимли тарздаги давомийлигини таъминлаш зарурати алоҳида қайд этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …