Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа: «ИМОМ БУХОРИЙНИ ЮКСАК ҚАДРЛАЙМИЗ»

Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа: «ИМОМ БУХОРИЙНИ ЮКСАК ҚАДРЛАЙМИЗ»

Жорий йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Симпозиумлар саройи”да Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари иштирокида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатлари сўнгги йилларда ижобий суръат касб этиб, ўзаро ҳамкорлик алоқалари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевинг шу йил 17-18 август кунлари икки Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан, давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига бориши ҳамкорлик муносабатини янада юксак даражага кўтаришга хизмат қилаётгани, энг муҳими, икки халқ ўртасидаги кўп йиллик дўстлик, биродарлик тамойилига асосланган алоқалар кўламини янада кенгайганини алоҳида қайд этди.

Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиа икки мамлакат етакчиларининг олий даражадаги музокаралари қарашларнинг муштараклигини намоён этганини қайд этди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, илмий-маърифий ва туризм каби соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларига катта урғу қараганларига эътибор қаратди. Шунингдек, Вазир жаноблари муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг ҳадис борасида қилган хизматларини юксак қадрланишини эътироф этди.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳаж ва умра қилувчи кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмонлари экани, уларга кўмак берган, оғирини енгил қилган инсон улуғ савобга ноил бўлишини баён этди. Ҳаж зиёратчилари сони жорий йилда 12 000 нафардан, умра қилувчилар сони эса 40 минг нафардан ошганини алоҳида қайтди.

Муфтий ҳазратлари ҳаж ва умра қилувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ибодат қилишлари учун Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида янада қулай шароитларни ҳозирлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Саудия Арабистони фуқароларини Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларига зиёратларини ташкил этиш кабилар борасидаги бир қатор амалий таклиф ва фикр-мулоҳазаларни тақдим этди. 

Музокараларда Саудия Арабистонида “Нигоҳ – 2030” давлат дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани, икки мамлакатнинг кўп ёндашувлари ўхшашлиги ва халқаро доирада бир-бирини доим қўллаб-қувватлаб келаётгани эътироф этилди.

Учрашувда мана шундай ҳамкорликларга замин ҳозирлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари, Икки Муқаддас Масжид ходими Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Aбдулазиз Ол Сауд ҳазрати олийлари ва Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон жаноби олийларига миннатдорлик билдирилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон диний-маърифий, тарихий ва маданий алоқаларга эга бўлган Саудия Aрабистони билан муносабатларни янада ривожлантириш учун катта имконият ва салоҳиятга эга экани қайд этилди.

Мулоқотда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ўртасида Меморандум тузиш масаласи кўриб чиқилди.

Саудия Арабистони делегацияси вакиллари мамлакатимизга ташрифи давомида бир қатор манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш, мамлакатимиздаги муборак қадамжоларни зиёрат қилиш режа қилинган.

Манба: religions.uz

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …