Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига замонамизнинг таниқли фақиҳ олимларидан бири, Туркиядаги “GAYE Vaqfı” раҳбари, профессор, Др. Мустафо Жевад Акшит ташриф буюрди.
Меҳмонни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди.
Профессор Марказ музейи ва кутубхонаси фаолияти билан танишди.
Француз ва араб тиллари мутахассиси, университетларда дарслик сифатида ўқитиладиган тижорат ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқига оид асарлар муаллифи проф. Акшитнинг ислом ҳуқуқи соҳасида ҳам бир қанча китоблари, қатор маъруза ва мақолалари Туркия ва бошқа мамлакатларда чоп этилган.
Шу билан бирга Акшит яқинда Имом Сарахсийнинг Памуккале университети делегацияси томонидан Марказ кутубхонаси фонди учун тақдим этилган 30 томлик “Мабсут” асарини турк тилига ўгирган таржимон ҳамдир.
Фиқҳшунос олим асарнинг биринчи томига дастхат ёзиб қолдирди.
Меҳмонга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар намуналари ҳадя қилинди.