Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / «ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК!»

«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК!»

«Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик» шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Қўшратбот туман марказидаги 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида мазкур шиор остида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда туман сектор раҳбарлари, таълим, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда иштирокчиларга диний экстремизм ҳамда психотроп моддаларнинг инсонга салбий таъсири ҳақида видеофильм намойиш этилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Тохир Эвадуллаев бугун мамлакатимизда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, ёшларга таълим-тарбия беришда ота-оналарнинг ролини ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтириш, “жаҳолатга қарши маърифат” каби улуғвор ғояни шиор қилиб, юрт тинчлиги ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш хусусида гапирди.

Бу мавзудаги тадбирлар бошқа туманларда ҳам давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …