Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ОКСФОРД ТАДҚИҚОТЧИСИ МАРКАЗДА БЎЛДИ

ОКСФОРД ТАДҚИҚОТЧИСИ МАРКАЗДА БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Буюк Британиядаги Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази докторанти Бенжамин Шаркей келди.

Тадқиқотчи “Марказий Осиё минтақасининг Ўрта асрлардаги тарихи” мавзуси доирасида докторлик диссертацияси устида иш олиб бораётган бўлиб, Ўзбекистонга ташрифидан мақсад тадқиқот объектларини ўрганиш, мавжуд маданий мерос ёдгорликларини кўздан кечириш ҳамда тарихий манбаларни тадқиқ этишдан иборат.

Меҳмон Марказ бўлим бошлиғи Йўлдошхон Исаев ҳамроҳлигида музей ҳамда кутубхона фаолияти билан танишиб, илмий ходимлар ҳамда халқаро стипендия совриндорлари билан мулоқотда бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

ТАЖРИБА ОШИРИЛДИ, КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойилар учун ташкил этилган малака …