▪️ АСЛБЕК ИЗБАИРОВ – Абай номидаги Миллий педагогика университети (Қозоғистон) директори:
– Ҳадисшунослик ва бошқа илмлар тўғрисида сўз кетганда, бутун Мовароуннаҳр аҳли илмий-маданий марказ ҳисобланган Самарқанд ва Бухорога тобе бўлганини айтиб ўтиш жоиз. Баъзилар асоссиз равишда Қозоғистон диний билимлар борасида ортда қолиб келаётган давлат, деб даъво қилади. Аслида ундай эмас. Қозоғистонда ҳам илмий-маънавий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бугун мамлакатимизнинг ҳар гўшасида уларнинг самарасига гувоҳ бўлиш мумкин. Биз, қозоғистонлик мутахассислар буюк алломалар киндик қони тўкилган Ўзбекистон заминида Марказий Осиё ҳадисшунослик мактаби ва Тасаввуф мактабини ташкил этишни таклиф қилган бўлар эдик.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати