Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр бешинчи ёзги семинарлари” доирасидаги малака ошириш ўқувлари бошланди. Айтиш керакки, бу мавсумдан иштирокчи давлатлар географияси сезиларли даражада кенгайди. Илмий ўқув дастурида 10 давлатдан келган 30 тадқиқотчи иштирок этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Косово, Босния ва Герцеговина, Болгария, Татаристон (Россия Федерацияси)дан вакиллар жам бўлган. Юртимиздан …
БатафсилMonthly Archives: Iyul 2026
Сунъий интеллект ва синергетик тафаккур: Тошкентда янги жамоавий монография тақдимоти
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек фалсафаси ва замонавий илм-фани учун муҳим воқелик — “СИНЕРГЕТИКА-4: Сунъий интеллект” номли жамоавий монографиянинг тақдимоти бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқанд давлат университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда …
БатафсилШарҳ ар-рисола ал-Азудия – شرح الرسالة العضدية
№ inv. MR 487/VI Муаллиф. Муҳйиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Бардаъий (ваф. 927/1521 й.). Мантиқ. Асар “Рисолат ал-Азудийя фи адаб ал-баҳс”га ёзилган шарҳ бўлиб, унда тарбия қилиш усуллари, тарбия беришнинг шартлари, унинг одоб-ахлоқи, таълим олишида ота-онанинг масъулиятлари мантиқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асарнинг колофонида (134а) “Шарҳу ал-адоб ва ал-мунозара” …
БатафсилОТА-ОНА билан 50 та ТЕЛЕФОН ОДОБИ
ОТА-ОНА билан 50 та ТЕЛЕФОН ОДОБИ ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОЙИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: «Биз инсонни ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилишга буюрдик!» (Аҳқоф сураси 46/15 оят); «Биз инсонга ОТА-ОНАСИНИ рози қилишни буюрдик. ОНАСИ уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. Биз инсонга буюрдикки “Сен Менга ва ОТА-ОНАНГГА шукр қилгин! Қайтишлик …
БатафсилИмом Сарахсий меросига бағишланди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё ҳанафийлик мактаби шаклланишида Имом Сарахсийнинг ўрни» мавзусида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон-Туркия Манас университети Илоҳиёт факультети Исломшунослик кафедраси мудири, доцент доктор Айитмамат Кариев Zoom платформаси орқали маъруза қилди. Олим ислом ҳуқуқи тарихида ҳанафийлик мазҳабининг шаклланиш босқичлари, бу ҳуқуқий мактабнинг Марказий Осиёда …
БатафсилФорум иштирокчисининг миннатдорлик мактуби
Ислом цивилизацияси бўйича халқаро эксперт, ICESCO маслаҳатчиси, Жаҳон ислом лигаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси меросини асраш комиссияси (Буюк Британия, Лондон) Бош директори Сали Шаҳсуворийдан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Шовосил Зиёдовга мактуб келди. Унда муаллиф 7-11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилган “I Ислом цивилизацияси форуми: Тинчлик, …
БатафсилМУҚАДДАС ДИНИМИЗ МОҲИЯТИНИНГ НОТЎҒРИ ТАЛҚИН ҚИЛИНИШИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ
XXI аср глобаллашув шароитида ахборот узатиш тизими жадал ривожланмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали ҳар сонияда турли кўринишдаги хабар ва янгиликлар тарқатилмоқда. Бундай жараёнда айрим шахслар интернет орқали мўмайгина пул топаётган бўлса, яна кимдир қимор ўйинига алданиб қолмоқда. Яна кимдир бирор тилни ўрганаётган бўлса, бошқа биров ўз эътиқодидан келиб чиқиб, динни ўрганмоқда. …
БатафсилАл-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя (ал-Ҳошия ал-Ҳанақаҳийя) – الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية [= الحاشية الخانقاهية]
№ inv. MR 487/V Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. …
БатафсилМеҳмоннинг одоблари
Гарчи қўйнинг бир пойчаси пиширилиб, меҳмонга чақирилса ҳам, бориш керак, айниқса, солиҳ ва фақир кишилар чақирганида. Никоҳ зиёфатига чақирилганида киши гарчи рўзадор (нафл) бўлса ҳам, бориши мустаҳаб. Золим, фосиқ, риёкор ва бидъатчининг зиёфатига борилмайди. Чақирилмаган жойга борилмайди. Агар икки қўшни бир вақтда зиёфатга таклиф қилса, энг яқининикига борилади. Агар иккиси …
БатафсилИроқлик олим – Марказ меҳмони
“Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I Халқаро ислом форуми доирасида юртимизга ташриф буюрган Ироқдаги Имом Аъзам Нўъмон ибн Собит университети доктори Фаҳмий Аҳмад Абдураҳмон Қаззоз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонни дастлаб Имом Бухорий музейи фаолияти, олим ва тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароит ва …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





