Илк ўрта асрлардан темурийлар даврига қадар Марказий Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий, адабий-маданий ҳаётида ўзининг илмий-ижодий мероси ва педагогик фаолияти билан чуқур из қолдирган мутафаккирлардан бир гуруҳи Абулайсийлар хонадонининг вакилларидир. Бой илмий мероси билан тарихда ном қолдирган бу хонадон ва унинг таниқли намояндаларининг номлари бугунга қадар турли мазмундаги илмий ишларда: энциклопедия, луғат, …
БатафсилYearly Archives: 2022
КУН ҲАДИСИ
Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, уни дунёдан сақлайди. Худди бирингиз беморини сувдан сақлаганидек», дедилар».* Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар. * Аллоҳнинг дунёдан сақлаши унинг ўткинчи матоси, лаззатларидан тўсиши, унга алданиб қолиш ва ҳавои нафсга берилиб кетишдан ҳимоя қилишидир.
БатафсилСОХТА САЛАФИЙ БИЛАН БАҲС
Ҳозирда сохта салафийлар калом илмини мутлақо қоралаб, аҳли сунна имоми бўлмиш Имом Мотуридий (р.а)ни «каломчи» «мутакаллим» лақаблари билан масхара қилишмоқда. Аслида ўзлари кўп суянадиган Ибн Таймиянинг китобларида ҳам калом ва мантиқ илми қоидаларидан кўп фойдаланилганини кузатиш мумкин. Албатта ҳар икки олим ҳам калом илми орқали ботил фирқаларга раддия бериш учун …
БатафсилТАБРИЗДАГИ ХОРАЗМЛИК КОТИБЛАР СУЛОЛАСИ (Туркия диёнат вақфи “Ислом энциклопедия”сидаги маълумотлар асосида)
Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Шероз ва Табриз шаҳарларини бежиз алоҳида таъкидлаб кўрсатмаган кўринади. Чунки, Эроннинг бу икки қадимий шаҳрида азалдан туркийзабон адабиёт тараққий этган, жумладан, бу шаҳарларда Навоий асарлари ҳам қайта кўчирилган. Бунда, албатта, котиблар, хаттотларнинг хизмати катта бўлган[1]. XV аср охирларида бу ерда фаолият кўрсатган энг моҳир …
БатафсилНОДИР ҚЎЛЁЗМАЛАР ВАҚТ ОЛОВИДА ЁНМАЙДИ
Дунёда шундай бойликлар борки, уларнинг қийматини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмайди. Мамлакатимизни беҳисоб қазилма бойликлар, табиий захиралар билан сийлаган илоҳий ирода, беҳисоб илмий-маънавий хазинани ҳам халқимизга раво кўрган. Ушбу хазинани биринчи ва иккинчи Уйғониш даврларида яшаб, ижод қилган буюк аллома аждодларимиздан қолган қадимий, илм-фаннинг турли йўналишларида битилган нодир қўлёзма …
БатафсилХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ, ЁЙИЛИШИ ВА ХОРИЖИЙ ЎЛКАЛАРГА ТАРҚАЛИШИ
Хожагон-нақшбандия тариқати узоқ тарихга эга бўлган Марказий Осиё тасаввуф мактаби анъаналари давомчиси сифатида маҳаллий илдизларга эга бўлиб, жумладан, Ҳаким Термизий (205/820 – 320/932), Абу Бакр Калободий (305/917 – 385/995), Мустамлий Бухорий (ваф. 434/1043) каби сўфийлар ва тасаввуф назариётчилари ғояларидан таъсир олган. Шундай бўлса-да, хожагон-нақшбандия тариқатининг бевосита муайян ташкилот сифатида вужудга …
БатафсилБОБУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон давлат университети ҳамкорлигида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Туркий халқлар илм-фани ва адабиётининг буюк намояндаси, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда Марказ илмий …
БатафсилИмом Бухорий сабоқлари: «САЛАВОТ АЙТИШ ОДОБИ»
TAS-IX да
БатафсилИСЛОМ ДИНИНИНГ КОРЕЯДА ТАРҚАЛИШИГА ДОИР ТАРИХИЙ ВА ИЖТИМОИЙ АСОСЛАР
Корея давлатчилик тарихи ўзига хос хусусият ва минтақа маданияти умумий манзарасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатган жиҳатларга эга. Корейс манбаларида Корея яримороли ва мусулмон дунёси ўртасидаги алоқалар XI асрдан, араб манбаларида эса мусулмонларнинг ушбу яриморол билан муносабатлари Бирлашган Силла (661-935 йй.) подшолиги давридан бошлангани қайд этилган. Савдо мақсадида Хитойга келган корейс …
БатафсилУЛУҒ АЛЛОМАЛАРИМИЗ МЕРОСИ ЖАҲОН УЧУН ҲИДОЯТ МАЁҒИДИР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, юртимиз тараққиётининг янги даврида буюк мутафаккирлар меросини асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ва халқимизга етказиш ишлари кенг жабҳада амалга оширилмоқда. Айниқса, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Муин Насафий ва Маҳмуд Замахшарий сингари табаррук зотларнинг асарлари нафақат минтақамиз, балки бутун мусулмон дунёси учун ҳидоят …
Батафсил