Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, уни дунёдан сақлайди. Худди бирингиз беморини сувдан сақлаганидек», дедилар».*
Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар.
* Аллоҳнинг дунёдан сақлаши унинг ўткинчи матоси, лаззатларидан тўсиши, унга алданиб қолиш ва ҳавои нафсга берилиб кетишдан ҳимоя қилишидир.