Home / МАҚОЛАЛАР / СОХТА САЛАФИЙ БИЛАН БАҲС

СОХТА САЛАФИЙ БИЛАН БАҲС

Ҳозирда сохта салафийлар калом илмини мутлақо қоралаб, аҳли сунна имоми бўлмиш Имом Мотуридий (р.а)ни «каломчи» «мутакаллим» лақаблари билан масхара қилишмоқда. Аслида ўзлари кўп суянадиган Ибн Таймиянинг китобларида ҳам калом ва мантиқ илми қоидаларидан кўп фойдаланилганини кузатиш мумкин. Албатта ҳар икки олим ҳам калом илми орқали ботил фирқаларга раддия бериш учун унумли фойдаланганлар. Лекин бир нарса Ибн Таймияга келганда мақтовли, Имом Мотуридийга келганда эса қораланиши адолатдан эмас. Буни сохта салафий билан бўлган қуйидаги баҳсда ҳам кузатиш мумкин:        

– (Салафий:) Калом илми бидъат, у билан шуғулланилмайди.

– (Ҳанафий:) Ибн Таймийя шуғулланган-ку?!

– У ботил ақидани исботлаш учун мажбур бўлган.

– Имом Мотуридий-чи?!

– Имом Мотуридий нақлни исботлаш учун ақлни ишлатган, бу бидъат, нақл ақлга муҳтож эмас.

– Ибн Таймийя ҳам бу ишни қилган-ку?!

– У ботил ақидани рад қилиш учун мажбур бўлган.

– Имом Мотуридий-чи?

– Имом Мотуридий фалсафани ўрганиб калом илмига кирган. Бизга фалсафа керак эмас.

– Ибн Таймийя ҳам шу ишни қилган-ку?!

– Ибн Таймийя фалсафачиларга раддия бериш учун бу ишни қилган!

– Имом Мотуридий ҳам шунинг учун қилган-ку?

– Имом Мотуридий Аллоҳнинг саккизта сифатини келтиради фақат. Қолганини нега айтмайди, тан олмайдими?

– Ибн Таймийя ҳам «Ақидатул васитийя» китобида фақат шу сифатларни келтиради-ку?!

– Ибн Таймийя мўътазилага қарши, сифатларни исбот қилиш учун келтирган, фақат.

– Имом Мотуридий-чи, шунинг учун келтирганку?!

– Имом Мотуридий ақидада жисм, араз каби сўзларни ишлатган, бунақа сўзлар Қуръонда йўқ.

– Ибн Таймийя сўзларнинг шаклига эмас моҳияти қараймиз деган-ку?! Аллоҳ жисм деса ҳам ҳатто, шаклига эмас, нимани қасд қилганига қараймиз, деган-ку?!

– Ибн Таймийя ақлий далилни ишлатмасликни исботлаб берган!

– Нақл биланми?!

– Йўқ, ақл билан исботлаб берган!

-🙄

– Имом Мотуридий…

– Тўхтанг, ўзи Имом Мотуридийнинг китобларини ўқиганмисиз?

– Йўқ.

– Ибн Таймийянинг китобларини ўқиганмисиз?

– Йўқ.

– Нега гапиряпсиз унда?

– Бидъат, бидъат, бидъат, сизлар тушунмайсизлар бидъат бу …

——

Имомларимизни ва уламоларимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Уларни бизга нотўғри кўрсатаётган фитнакорларга Аллоҳ кифоя. Ва албатта Аллоҳ мўминларнинг валийсидир.

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …