Эзгу тараққиёт сари қадам ташлаётган жамиятимизда илм-фан ривожи йўлида кенг шароитлар яратиб берилмоқда. Таълим тизими ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ўз қадриятларимизга таянган ҳолда, ривожланган давлатларда синовидан ўтган услублар таълимда кенг жорий этилмоқда. Ўзбекистон таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳозирда жаҳонда ҳам катта эътибор билан эътироф этилмоқда. Албатта, ҳар бир давлатнинг …
БатафсилYearly Archives: 2019
МОТУРИДИЙЛИК ВА ҲАНАФИЙЛИК РИШТАСИ
Мотуридийлик таълимотининг асосчиси Имом Мотуридий ҳозирги Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида яшаб фаолият юритган. Ҳанафийликка ихтисослашган Имом Мотуридий таълимоти Имом Абу Ҳанифанинг ақидавий қарашларини ривожлантира олди ва юзага келган муаммоларни ақл ва идрок билан ҳал қилишга ҳаракат қилди. Алломанинг издошлари ҳам фиқҳда Абу Ҳанифанинг, эътиқодда эса Имом Мотуридийнинг қарашларини тарғиб этишди. Аммо …
БатафсилЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ — ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ АСОСИ
Бугун юртимизда эътиқод эркинлиги, ҳақиқий миллий қадриятлар, улардаги динийлик ва дунёвийлик нисбати қандай бўлиши лозимлиги тўғрисида турли-туман фикрлар билдирилмоқда. Ўзбекистонни ислом республикасига айлантириш, турмуш тарзини, ижтимоий муносабатларини шариат талабларига мослаштириш тарафдорлари ҳам йўқ эмас. Ўз турмушини онгли ташкил этиш, турли режалар тузиш, орзу-ҳавасларига кўнгли ва тафаккурига мос яшашга, комилликка интилиш …
БатафсилДАРВИШИҚ ЁХУД ДАРВЕШ ШАЙХ АЗИЗОН ЗИЁРАТГОҲИ
Тасаввуф намояндаларидан бири Дарвеш шайх азизон Алиободий зиёратгоҳи ҳозирги Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дарвишиқ номли қишлоқ ҳудудига жойлашган. Кўпчилик “Дарвишиқ” этимологиясига беихтиёр эътибор қаратади ва унинг мазмун-моҳиятини англашга интилади. Дарвишиқ – аслида машҳур сўфий, жаҳрия сулукининг забардаст намояндаларидан бири ҳисобланган Мавлоно Дарвеш шайх азизон Алиободий исмининг халқ тилида ўзгариб кетган …
БатафсилШафоат ва унинг турлари
Бизларни Ўзининг Ҳабибига уммат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Шафоатларидан умидвор бўладиганимиз Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломга салавотлар бўлсин. Қуйида дуоларда ҳаммамиз сўрайдиганимиз шафоат ва унинг турлари ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз. Шафоат нима, кимлар шафоат қилади, кимлар шафоат қилинади каби саволларга имкон қадар жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Аввало шафоат ақида …
Батафсилالحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)
№ inv. MR 54/III Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала …
БатафсилКонфессиялар ишлари кенгашида Ўзбекистондаги диний бағрикенглик тамойилларининг ёрқин ифодаси эътироф этилди
Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан барча соҳа ва йўналишлар қатори юртимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элат, диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши, айнан, диний бағрикенглик …
Батафсилمسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)
№ inv. MR 12 Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ …
БатафсилКОНСТИТУЦИЯ – БОШ ҚОМУСИМИЗ
Конституция – давлатнинг Асосий Қонуни. Унда давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий тамойиллари аксини топади. Конституция бу – жамиятнинг умумий ҳуқуқий модели бўлиб, барча қонунчилик унга айнан мос келиши лозим. Давлатнинг бошқа бирор бир ҳуқуқий актлари Конституцияга зид бўлмаслиги шарт. “Конституция” сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, “ўрнатиш, белгилаш, тасдиқлаш, тузук” маъноларини билдиради. …
БатафсилФАЗЛУЛЛОҲ АБУЛЛАЙСИЙ CАМАРҚАНДИЙ
Фазлуллоҳ Абуллайсий буюк фақиҳ Абу Лайс авлодидан бўлиб, унинг тўлиқ исми Хожа Жалолиддин Фазлуллоҳ Абулайсий (Фазлуллоҳ ибн Абдулвоҳид ибн Абулайс Самарқандий). Аллома Темурийлар даврида фаолият олиб борган машҳур кишилардан ҳисобланган. Алломанинг қачон туғилган санаси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Тахминан 1470 йил атрофида вафот этган. Аллома фалсафа, фиқҳ ва араб тили …
Батафсил