Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 35)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистондаги йирик халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегацияси Туркия сафарида

Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккир алломаларнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш, хусусан, ҳадис илми ривожида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий, ақида ва калом илмлари ривожига бебаҳо ҳисса қўшган Имом Мотуридий ҳамда уларнинг издошлари бўлган олимларнинг илмий меросини кенг афкор оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш, аждодларимизнинг жаҳон қўзёзма фондларида сақланаётган Қуръон, …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз. Бу галги семинарда Блумингтондаги Индиана университети (АҚШ) Марказий Евроосиё тадқиқотлари кафедраси профессори Девин Девизнинг “Нажмиддин Кубро …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ МАЛАЙЗИЯЛИК ИЛМ АҲЛИ ВАКИЛЛАРИ МЕЗБОНИ БЎЛДИ

Бугун, 25 октябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига шу кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор Фариза Бинти Шам, Малайя университети ректори, профессор Моҳд Ҳамди Абд Шукор ҳамда Малайзия бола ҳуқуқлари бўйича вакили Нур Азиа Моҳд Авал ташриф буюрди. Юксак мартабали меҳмонлар …

Батафсил

Европада Ислом илмига оид энг нуфузли ҳисобланган илмий муассаса раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази меҳмони

Бугун, 24 октябр куни мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низоми Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директори Ш.Зиёдов ва бошқа масъул ходимлар кутиб олишди. Меҳмон даставвал музей фаолияти ва ундан ўрин олган экспонатлар билан яқиндан танишди. Бобокалонимиз …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари директори Скотт Ворден бошчилигидаги делегация Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори даражадаги меҳмонларни Марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди. Ташриф доирасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига оид икки томонлама мулоқот бўлиб ўтди. Унда меҳмонларга Марказ …

Батафсил

НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ВЕБИНАР ДОЛЗАРБ МАВЗУ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Жорий йилнинг 21 октябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзия Исломни англаш институти билан ҳамкорликда “Ислом ва ҳозирги замон” мавзусида онлайн-вебинар ўтказилди. Мазкур илм даргоҳлари ўртасида илмий-тадқиқотлар, дастурлар ва нашрлар соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2020 йил 4 июнда имзоланган ўзаро ҳамкорликка оид меморандум асосида эришилган келишувлар ҳамда илмий …

Батафсил

САМАРҚАНДДА ЙИРИК ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Куни кеча Самарқандда вилоят ҳокимлиги, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Туркиянинг маданият ва туризм вазирлиги, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Турк дунёсида таълим, илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро таъсир” мавзуида халқаро илмий симпозиум иш бошлади. Унда Самарқанд Давлат Университети, Қозоғистон, Молдова ва Туркиянинг қатор номдор университетлари профессор-олимлари, …

Батафсил

Туркиялик бир гуруҳ жамоат арбоблари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази меҳмони

Туркиянинг “Турк дунёси” парламент жамғармаси Директорлар кенгаши раиси, доктор Абдулло Чалишкан раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Ташриф аввалида делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти, ундаги нодир буюм ва қўлёзма нусхалари билан танишишди.   Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ва …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиянинг нуфузли университети бири билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркиядаги энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири – Анқара Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Иброҳим Айдинли 18 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмон дастлаб Марказ музейи, унда сақланаётган экспонатлар ва нодир қўлёзмалар билан танишди. Ташриф доирасида Имом Бухорий халқаро …

Батафсил

Мотуридийнинг юксак илмий салоҳияти ижтимоий муаммолар ечимида муҳим омил

Жорий йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Иғдир университети ҳамкорлигида “Имом Мотуридийнинг мўътазилия мактабига раддиялари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Туркиянинг Иғдир университетининг илоҳиёт факультети ўқитувчиси, доцент Юлдузбек Мусаханов семинар мавзуси юзасидан маъруза қилди. Семинарда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом …

Батафсил