Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 37)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг халқаро ҳамкорлари сони 30 тага етди

Бугун 13 август куни ZOOM дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Малайзия миллий университети Ислом цивилизацияси институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов, Малайзия миллий университети проректори Моҳд Эхван Хожи …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Дунё ўзбеклари” нигоҳида

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган канадалик ватандошимиз, “Дунё ўзбеклари” мустақил интернет газетаси раҳбари Исмат Хушев ташриф буюрди. Меҳмон марказ фаолияти, унда илмий ходимлар учун яратилган шароитлар ҳамда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди. Таниқли журналист ташриф давомида …

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ МУҲАММАД ВАРДАНИЙ – Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари мажмуаси (Миср) котибияти мудири: – Имом Бухорий ўз асарларини юксак даражада масъулият, ровий­ларга ҳеч бир муҳаддис қўймаган ­қатъий талаблар билан ёзга­ни­ни замон­дошлари ­так­рор-такрор қайд этган. Шу сабабли ҳам ҳеч бир муҳаддис Имом Бухорийнинг марта­басига эриша олмаган. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ МУҲАММАД НАЗИР АЙЯД – Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари мажмуаси (Миср) Бош котиби: – Мовароуннаҳр мутафаккирлари улкан хизматининг самараси ўлароқ, бу қутлуғ замин фақат жуғрофий ном эмас, илму маърифатда етукликка эришган алоҳида бир цивилизация макони сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Юртингиздан етишиб чиққан олимлар исломий ва дунёвий илмларни бошқача назар ва ўзгача …

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ МАҲМУД ЭРОЛ ҚИЛИЧ – ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) Бош директори: – Ўзим раҳбарлик қилаётган Марказнинг бош мақсади мусулмон олимлар­нинг жаҳон цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этишдан ҳам иборат. Ислом илмлари ривожида асосий ўрин тутган алломаларни ҳақли равишда етук сиймолар сирасида кўрамиз. Умрини …

Батафсил

Мотуридийликка оид янги манба тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда Абулҳасан Али ибн Саид Рустуфағнийга мансуб «Мухтасар Фавойидир Рустуфағний» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот ушбу асарни мамлакатимизда илк бор таҳқиқ этиб, унинг моҳиятини очишда муносиб ҳисса қўшган …

Батафсил

“Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусидаги халқаро конференция илм аҳлига юксак масъулият юклади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ташкилоти АЙСЕСКО, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази билан ҳамкорликда ислом оламининг буюк сиймоси, муҳаддислар султони Имом Бухорий қолдирган бой илмий-маърифий меросни чуқур ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб …

Батафсил

Имом Бухорий асарларининг нодир қўлёзма нусхалари дунё миқёсида қадр топмоқда

Айни дақиқаларда “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” халқаро онлайн конференцияси ишининг асосий қисмига ўтилди. Унда маҳаллий ва хорижлик мутахассислар қуйидаги: – “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари”; – “Имом Бухорий илмий мероси ва ҳозирги замон”; – “Мовароуннаҳр уламоларининг ислом …

Батафсил

“Саҳиҳул Бухорий” асарининг қадимий қўлёзма нусхаларига бағишланган халқаро онлайн конференция иш бошлади

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро онлайн конференция ўз ишини бошлади. Конференциянинг очилиш маросимини ZOOM видеоконференция платформаси орқали Туркия, Миср, Малайзия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Германия, Россия, Қозоғистон давлатларидан …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом цивилизацияси ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодимиз Имом Бухорийнинг илмий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш мақсадида “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро онлайн конференция ўтказилмоқда. Унда Туркия, Миср, Малайзия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Германия, Россия, …

Батафсил