Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 17)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

«ИСЛОМ – ТИНЧЛИК, МАъРИФАТПАРВАРЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ДИНИ»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзиянинг Миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида ўтказилаётган «ИСЛОМ – ТИНЧЛИК, МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ДИНИ» мавзуидаги халқаро онлайн семинарга таклиф этамиз. Семинарда Малайзиянинг Миллий университети ҳузуридаги Ислом сивилизацияси институти директори, профессор ФАРИЗА БИНТИ ШАМ маъруза қилади. Онлайн семинар 2023-йил 14-ноябр …

Батафсил

ДИНДА ҒУЛУВГА КЕТМАСЛИК УЧУН МАЪРИФАТЛИ БЎЛИШ КЕРАК

9 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Мисрнинг Ал-Азҳар университети профессори, Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Шайх Маҳмуд Ҳасан иштирокида “Динда ғулув ҳамда унинг шахс ва жамиятга салбий таъсири” мавзусида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. Дастлаб Марказ директори Шовосил Зиёдов иштирокчиларни маърузачи билан қисқача таништирди. Шайх Маҳмуд Ҳасан динда …

Батафсил

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО КОНГРЕССДА ИШТИРОК ЭТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва илмий ходимлар Йўлдошхон Исаев ва Ирода Даурбекова 5-8 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” VII Халқаро конгрессида иштирок этди. Конгресс …

Батафсил

КОНГРЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг Самарқандда ўтказилаётган «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси» VII Халқаро конгрессининг бир гуруҳ иштирокчилари ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамроҳлигида музей фаолияти ва ундаги экспонатлар билан яқиндан танишди. Уларга фаолият давомида эришилган …

Батафсил

ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ТАРАҚҚИЁТИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ БЎЛАК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ёш олимлар кенгаши ҳамкорлигида мамлакатимиз бўйлаб мазкур академиянинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган Ёш олимларнинг инновацион инсайтлари ҳафталиги доирасида “Замонавий фан ва технологиялар тараққиётининг ижтимоий фанлар ривожидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилди. Унда юртимиз ҳамда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, …

Батафсил

МАРКАЗ ОЛИМИ НУФУЗЛИ КОНГРЕССДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Меҳрожиддин Амонов Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан турк дунёсининг умумий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган II Халқаро турк конгрессида “Тасаввуфга оид туркча қўлёзмалар” мавзусидаги онлайн маъруза билан иштирок этди. Ислом фанлари сессиясида қилинган маърузада тадқиқотчи XV-XIX асрларда Зарафшон воҳасида кенг тарқалган …

Батафсил

ЮРТИМИЗНИНГ ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИ МИСРДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Мисрнинг Daralmaref.com (“Дорул маориф”) ахборот сайтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев интервьюси асосида тайёрланган “Ўзбекистон 2025 йилда Самарқандда муҳташам Имом Бухорий мажмуаси очилишига ҳозирлик кўрмоқда” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Марказ ахборот хизматининг маълум қилишича, мақолада Хўжа Исмоил шаҳарчасида олиб борилаётган …

Батафсил

МАРКАЗ ВАКИЛЛАРИ – ТУРКИЯДА ЎТКАЗИЛГАН АНЖУМАНДА

Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги Gaye Vaкfi жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида II Халқаро Сарахсий конференцияси ўтказилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан Отабек Муҳаммадиев “Имом Сарахсий бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган тадқиқотлар” ва Меҳрожиддин Амонов “Ўзбекистонда сақланаётган Имом Сарахсийнинг “Мабсут” асарига …

Батафсил

ҲАР БИР ТАЛҚИН ИЛМИЙ АСОСГА ЭГА БЎЛИШИ КЕРАК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мисрдаги Ал-Азҳар университети ҳамкорлигида “Ҳадислар нотўғри талқин қилинишининг олдини олишда Ал-Азҳар уламолари ёндашуви” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, икки мамлакат олий таълим ва илмий муассасалари тадқиқотчилари, олимлар иштирок этди. Семинарда Ал-Азҳар университети профессори др. Ҳасан Ал-Қасабий маъруза қилди. Олим “Набавий …

Батафсил

ТУРКИЯДА НУФУЗЛИ АНЖУМАН БОШЛАНДИ

 Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги “GAYE VAКFI” жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида “II Халқаро Сарахсий конференцияси” бошланди. Унинг очилиш маросимида университет ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон, Туркия диёнат ишлари вазири, муфтий Али Эрбош, маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой сўзга чиқди. Конференцияда 15 …

Батафсил