Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Малайзиянинг илмий марказлари Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун

Малайзиянинг илмий марказлари Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун

Шу кунларда мамлакатимизнинг бир гуруҳ исломшунос олимлари Малайзия давлатида илмий-маърифий ташриф билан бўлиб турибди.

Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга ташрифи доирасида Малайзия исломни англаш институтида учрашув ташкил этилди.

Унда Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, Малайзия Исломни англаш институти директори Муҳаммад Аъзам бин Муҳаммад Одил ва Институт масъуллари иштирок этди.

Учрашувда Малайзия ва Ўзбекистоннинг диний-маърифий йўналишдаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Малайзия исломни англаш институти директори Муҳаммад Аъзам бин Муҳаммад Одил сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, бу ижобий ўзгаришларни бутун дунё ҳамжамияти каби Малайзиядаги илмий доиралар ҳам хурсандчилик билан қабул қилаётганини алоҳида таъкидлади.  

Исломни англаш институти директори Ўзбекистондаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликдан мамнун эканини қайд этди.

Учрашув очиқ, конструктив, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Check Also

Вилоят раҳбари Адиз Бобоев Марказ фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи  А.Бобоев Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …