Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат, Хожа Аҳмад Яссавий)

№ inv. MR 363 Муаллифи. Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, …

Батафсил

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 362/II Муаллифи – номаълум. Қисса. Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 107а). Асар …

Батафсил

بهرام و كلاندام (Баҳром ва Гуландом)

№ inv. MR 362/I Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Достон. Қисса қаҳрамонлик, ишқий саргузашт ҳақида бўлиб, воқеа ривожи Византия подшоҳи Баҳромнинг тўғилиши, таълим олиши ва  овга чиққан пайтида Чин ҳукмдорининг қизи Гуландомнинг расмини кўриб севиб қолади. Улар машаққат ва кўпгина саргузаштлардан сўнг учрашганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Нусха тўлиқ. Басмала (в. …

Батафсил

معرفة المذاهب (Маърифат ал-мазаҳиб)

№ inv. MR 338/VII Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар 7 фаслдан иборат бўлиб, уларда ислом умматининг турли фирқаларга бўлиниб кетишлиги, нажот топадиган аҳли сунна вал жамоанинг сифатлари ҳамда ҳар бир фирқа ҳақида қисқа-қисқа маълумотлар баён қилинган. Асарнинг муқаддимаси ва охирида китоб муаллифи сифатида Абу Ҳанифа кўрсатилган. Лекин буни Абу Ҳанифанинг …

Батафсил

شرح الفقه الأكبر (Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар)

№ inv. MR 338/VI Муаллифи. Абу Мунтаҳа Аҳмад ибн Муҳаммад Мағнисавий ( ваф. 939/1532 й.). Ақоид. Асар Абу Ҳанифанинг “Фиқҳ ал-акбар” асарига шарҳ бўлиб, ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манбалардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 95б). Асар боши (в. 95б) : الحمد الله الذي هدانا الى طريق …

Батафсил

زبدة الافكار (Зубдат ал-афкор)

№ inv. MR 338/V Муаллифи. Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.). Ақоид. Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳ ёзган. Бу шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлиий “Ҳошияту аъла …

Батафсил

أدعية (Адъийя)

№ inv. MR 338/IV Муаллифи – номаълум. Дуо. Асарда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу саловот ва дуолар Қуръон Карим ояти ва ҳадислардан олинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 75б). Асар боши (в. 75б) : االلهم صل على محمد و على آل محمد و بارك و سلم عليهم يعنى اى معبود …

Батафсил

شرح اوراد (Шарҳу аврод)

№ inv. MR 338/III Муаллиф. Нуриддин Жаъфарий (в. 40б). Дуо. Асарда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу саловот ва дуолар Қуръон Карим ояти ва ҳадислардан олинган. Шунингдек, асарда Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари келтирилган. Саловатлар форс тилида шарҳлар билан баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 40б). Асар боши (в. 40б) : …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 338/I Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала …

Батафсил

تفسير چرخى (Тафсиру Чархий)

№ inv. MR 498 Муаллиф. Ёқуб ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Ғазнавий Чархий, (ваф. 851/1447 й.). Тафсир. Асар Қуръон карим тафсирига бағишланган бўлиб, асар муаллифи “Кашшоф”, “Тайсир” тафсири ва бошқа форс тилидаги тафсирлардан танлаб олиб, Қуръони каримнинг “Фотиҳа” сураси ҳамда 29-30 жузларидаги сураларининг тафсири келтирилган. Ҳар бир сураларнинг фазилатлари ва хислатлари …

Батафсил