Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 37)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 92/II Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 2б). Асар боши (в. 2б) : بعد …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 137/V Муаллифи. Тожиддин аз- Занжоний (в. 75б). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Нусха …

Батафсил

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 17/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом …

Батафсил

قصه امام حسين (Қиссаи имом Ҳусайн)

№ inv. MR 185 Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Асар шеърий тўплам бўлиб, аввалида Карбало даштидаги воқеалар, Язид қўшинидан имом Ҳусайн ва аҳли байтнинг ҳимоя қилиниши ва бу жангда имом Ҳусайн тарафдорларини жангн майдонида бирма-бир шаҳид бўлиши шеърий қисса билан ёритилган. Қиссада ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Қиссанинг …

Батафсил

حاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)

№ inv. MR 4/II Муаллифи. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид …

Батафсил

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 105/IV Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва …

Батафсил

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 35/II Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 179б). Асар боши (в. …

Батафсил

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 118 Муаллифи. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Батафсил

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 105/VII Муаллифи. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.). Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. …

Батафсил

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 60/II Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …

Батафсил