Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / وزن اعلال (Вазну эълол)

وزن اعلال (Вазну эълол)

№ inv. MR 146/VII

Муаллиф. Муаллиф номаълум.

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиш усуллари, иллат (касал) ҳарфларнинг вазнларини араб тили сўзларида ишлатиш қоидаларига оид мавзулар ёритилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 77б).

Асар боши (в. 77б) :

فعل يفعل نحو ضرب يضرب ضربا مصدر بمعنى زون فر يفر فرارا …

Асар сўнгги (в. 82б) :

… وحروف اصلية او دار  فيها سلامت ست و  بقوائد اعلال مختاج نيست …

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 77б-82б) ; 83 форсча ғазал бор ; 84 грамматикага оид маълумот бор ; 85а хаттот машқи ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб, намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …