№ inv. MR 95/I
Муаллиф. Муаллиф номаълум.
Қисса. Асар назмда бўлиб, Бобо Равшан деган кишининг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га учрашиши учун йўлга чиққанлардан бошланиб, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, шунингдек, кўрсатган қаҳрамонликлари баён қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси ҳам келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
… اما راويان اخبار في فلان أثار اما انداغ روايت قيلورلار كم مدينه شهريده بر بابا روشن ديكان باباي مفلس بار ايردي …
Асар сўнги (в. 57б) :
… دوستلار شاد بولديلار دشمنلار غمكين بولوب اويلاريكا كتيلار
Библиография : Kat. I.R, I, № 955.
Колофон (в. 57б) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب قد تم فى يد الاحقر العباد اعز ملا محمد محمود كولابى اللهم اغفر صاحبه و كاتبه و لقارية برحمةكه يا ارحم الراحمين سنة ١٣٢٣ من الهجر سيدنا در روز پنجشنبه
Кўчирилган сана (в. 57б) : 1323/1905 й. пайшанба куни тугатган.
Хаттот (в. 57б) : Муҳаммад Маҳмуд Кулобий.
Настаълиқ. 57 варақ. (в. 1б-57б) ; +01а хаттот машқи 01б-02а ; 03б, 04а бўш варақ ; 02б-03а Бедил ғазалларидан парча бор ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´90 mm. ; варақ ўлчами : 210´170 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли картон, таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, айрим варақлари тушиб қолган, ҳолати яхши сақланган.