Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 42/I

Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.)

Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асарда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало даштида имом Ҳусайннинг Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси ҳамда Одам а.с., Нуҳ а.с., Муҳаммад (с.а.в.) номларидан имом Ҳусайннинг ўлдирилиши муносабати билан айтилган мотам марсиялар баён этилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқимадан иборат

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши(в. 1а):

… هر كيشي يوغلاسه بيز نى خدا برله رسول غه معتبر

هم مدد قيلغاى ايكى عالمده روحى تشنه لار…..

Асар сўнги(в. 36б) :

… اميدينك بولسه حقدين يتيم كه بيرمه آزار

شفقت قيلغان بنده كا رهم بولغان يتيم لر

Колофон (в. 36б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب والله اعلم بالصواب تم تم تم

Библиография: Kat. I.R, I, № 394-397, 767-769 ; А.Навоий, № 83.

Настаълиқ. 36 варақ. (в.1а-36б) ; 37а-40б Аҳмад Яссавий ҳикматлари ва Сайқалий шеърларидан парчалар келтирилган ; 11 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами: 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Абду Аъто 1293/1876 й.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг бош саҳифалари йўқ, муқовалари намдан чириган, асар таякисидан ажралиб кетган, варақлари титилиб, қурт еган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …