Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان بيدل (Девони Бедил)

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 196

Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.).

Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир ва тазкиранавислари диққатини ўзига жалб этган файласуф шоир.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1 б) :

ثنا وحمد خلاق جهانغه كه حكمين كورساتب يخشى يمانغه ….

Асар сўнги (в. 93б) :

… بنده بجارهغه لطف ايلا كيل كرجه بزنك بونده كوب قيلب خطا

Колофон (в. 93а):

تمت تمت تمت  ١٢۷۸ سنة شد توفيق خداى لا ينام   اين كتابت روز در شنبه تمام

Кўчирилган сана (в. 93а) : 1278/1862 й. шанба куни тугатилган.

Настаълиқ. 93 варақ. (в. 1б-93а) ; +01а хаттот машқи ; 94-95 Машраб ғазаллари бор ; 11 қатор ; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´70 mm. ; варақ ўлчами : 210 ´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : таъмирга муҳтож.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, қурт еган, муқовалари йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …