№ inv. MR 67
Муаллиф. Муҳаммад Қосим ибн Муҳаммад Солиҳ Баҳарзий Бухорий Фатҳабодий (асарни ёзган йили1032/1623 й.).
Ақоид. Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳ ёзган. Бу шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлиий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Бу ҳошияга эса муаллиф “Ҳошияту аъла Хаёлий” номли ҳошия ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
…قال الشارح النحرير وفي المحمل النحرير العالم بالامور وقيل المراد به التبليغ ورد في العلم عامله الله بلطفه الخطير اي الجليل بعد ما تمين بالتسمية …
Асар сўнги (в. 170б) :
… المسئلة فاثبات الدعوى به و صاورة و ان اراد صح الانعكاك صحة الانعكاك
Библиография : СВР IV, № 3290 ; GAL II, 417 ; Халидов, № 1505-1520 ; Қарши, № 20.
Настаълиқ. 170 варақ. (в. 1а-170б) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 145´75 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm.; варақлари шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралган, варақлари намдан зарарланган.