Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 181/V

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 61б).

Асар боши (в. 61б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة …

Асар сўнги (в. 66б) :

…ممروربه ممروربهما ممرور بهم ممرور بها ممرور بهما ممرور بهن فتثنى …

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 61б-66а); 67а луғатга оид форсча маълумот бор; 13 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; матн қизил рамка ичига олинган; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 155´75 mm.; варақ ўлчами: 210´135 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳр Мирмуҳаммад.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, орқа муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …