№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. …
Батафсилحركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)
№ inv. MR 413/II Муаллифи. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …
Батафсилالكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)
№ inv. MR 413/I Муаллифи. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …
Батафсилهفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)
№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” “Фотиҳа” сурасининг охирги ояти, Қаҳф, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, …
Батафсилحاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)
№ inv. MR 417/II Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …
Батафсилشرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)
№ inv. MR 417/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом …
Батафсилالنقاية (Ан-Ниқоя)
№ inv. MR 267 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …
Батафсилچهار كتاب (Чаҳор китоб)
№ inv. MR 192/V Муаллифи. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу …
Батафсилشرح فرائض السراجية (Шарҳ Фароиз ас-Сирожийа)
№ inv. MR 252 Муаллифи. Саййид Шариф Али ибн Муҳаммад Журжоний (816-1413). Фиқҳ. Мазкур асар Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий (ваф. 600/1204 й.)нинг ал-фароиз ас-Сирожийа (Ас-Сирожийа фи ал-фароиз)ни форс тилидаги шарҳидир. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумни кафанлаш, дафн этиш, …
Батафсилرسالة في تجويد القرآن (Рисалату фий тажвид ал-Қуръан)
№ inv. MR 243/IV Муаллифи. Муаллифи номаълум. Тажвид. Рисола тажвид қоидаларидан иборат бўлиб, муаллиф томонидан етти фаслларга бўлинган. Рисолада сукунлик нун қоидалари ихфо, изҳор, идғом, вақф қоидалари, мад (чўзиш) ҳарфлари, ҳарфларнинг махраж ва сифатлари ҳақида маълумотлар баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 13а). Асар боши (в. 13а) : الحمد لله …
Батафсил