Муфассир, фақиҳ, муҳаддис (ваф. 317/929) Аллома Абулқосим Бағовий 829 йили Бағдод шаҳрида туғилган бўлиб, унинг тўлиқ исми Абулқосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулазиз Бағовий. Абулқосим Бағовийнинг ёшлиги бобоси Аҳмад ибн Маниъ ва амакиси Али ибн Абдулазиз Бағовийларнинг илмий мажлисларида ўтган. Бобоси шогирдларига ҳадис илмидан дарс ўтган пайтида у ҳам дастлабки …
БатафсилАБУ БАКР АҲМАД ИБН МУҲАММАД ИБН АҲМАД ИБН ХОРАЗМИЙ БАРҚОНИЙ
ҳадис ва фақиҳ аллома (ваф.425/1034) Абу Бакр Барқоний 948 йил Хоразм яқинида жойлашган Барқон шаҳрида туғилган. Алломанинг тўлиқ исми Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Хоразмий Барқоний. У дастлаб таълимни шаҳридаги олимлардан олган. Ҳадис илмига иштиёқи юқори бўлган аллома Бағдод, Журжон, Ҳирот, Исфара, Нишопур, Марв, Дамашқ, ва Миср …
БатафсилАБУ ЖАЪФАР АҲМАД ИБН МАНИЪ ИБН АБДУРАҲМОН БАҒОВИЙ
Хуросонлик ҳадис ҳофизи (ваф. 244/858) Аҳмад ибн Маниъ Хуросоннинг Бағшўр шаҳридан бўлиб, Бағовий нисбати билан машҳур бўлган. Алломанинг тўлиқ исми Абу Жаъфар Аҳмад ибн Маниъ ибн Абдураҳмон Бағовий. У машҳур муфассир ва муҳаддис аллома Абулқосим Абдуллоҳнинг она томондан бобоси бўлган. Аҳмад ибн Маниъ дастлабки таълимни Хуросондаги Сўфён ибн Уйайна, Абу …
БатафсилАБУЛ МУИН НАСАФИЙ МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ СИФАТИДА НАМОЁН БЎЛИШИ
2017 йилнинг 06 июнь куни президентимиз Шавкат Мирзиёев «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида “Қашқадарё заминида буюк аллома, мотуридия таълимотининг йирик вакили Абу Муин Насаф ий бобомиз яшаб ўтганлар. У киши узоқ муддат Бухоро ва Самарқандда таҳсил олиб, калом илми, яъни исломий …
БатафсилНАЖМИДДИН КУБРО ВА УНИНГ ТАРИҚАТДАГИ УСТОЗЛАРИ
Шайхул имом, байроқдорлардан бири, улуғ зоҳид, ислом аҳлининг қутби, тариқат пешвоси, ҳақиқат байроқдори Нажмиддин Кубро, авлиёларнинг етакчиси лақабини олган. Тўлиқ исми, Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад, куняси, Абу Жаннобдир. Ушбу куня билан тушларида у зотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирганлар. Шу билан бир қаторда у зот Хоразм шайхларидан бири, сўфий …
БатафсилАБУ ЗАЙД АЛ-БАЛХИЙ – ИСЛОМ ПСИХОЛОГИЯСИ ВА ПСИХОТЕРАПИЯСИ АСОСЧИСИ СИФАТИДА
Айни даврда замонавий илмларнинг тараққиёти билан бирга тарихда ёзилган ислом олимларининг асарларини ўрганишга ҳам эҳтиёж мавжуд бўлиб, бу ХХИ аср кишисига ҳам дунёвий, ҳам диний жиҳатдан маълум бир масалага ёндаша олишга имкон беради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ислом олимлари ўз даврида дин илмлари билангина чекланиб қолмай, турли фан соҳаларида ноёб …
БатафсилШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИ –ЯНГИ РЕНЕСАНС ПОЙДЕВОРИ
Муҳтарам Президентимиз Тошкентда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида “…буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу масала ёшларда илм-фанга ва таълим олишга интилиш туйғусини кучайтириш, …
БатафсилАБУ АБДУЛЛОҲ АҲСИКАТИЙ (ваф.644/1246)
Аҳсикат шаҳри Буюк Ипак йўли ривожида муҳим ўрин тутган. У санъат, маданият, илм-фан, адабиёт, ҳунармандчилик соҳаси қадим замонлардаёқ ривожланган марказлардан бири бўлган. Милоддан аввалги II-I асрларга оид Хитой ёзма манбалари ва араб сайёҳлари Мақдисий ва Истаҳрийларнинг (VIII-IX аср) маълумотларида: “Ахсикат уч қисм Шаҳристон, Работ, Арки аъло подшоҳ қароргоҳидан иборат. Шаҳарнинг …
БатафсилИФТИХОРИДДИН БУХОРИЙ – ЕТУК ФАҚИҲ АЛЛОМА
Мовароуннаҳр диёри ўз бағрида кўплаб забардаст уламолар, фуқаҳолар ва муҳаддисларни етиштирган. Муқаддас ислом дини кириб келиб мустаҳкам томир ёйган кезлардан то ислом уйғониш даврининг сўнги асрига қадар юртимиздан диний ва дунёвий соҳаларда пешқадам бўлган қомусий алломалар ҳамда етук уламолар етишиб чиқдилар. Уларнинг ҳар бирлари ўз соҳалари билимдони бўлибгина қолмай, фаннинг …
БатафсилАБУ РАЙҲОН БEРУНИЙНИНГ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Мовароуннаҳр ва Хоразм юрти IX-XI асрларда ўз бағрида кўплаб қомусий олимларни етиштирди. Шундай буюк олимлардан бири Хоразмлик Абу Райҳон Беруний ҳисобланади. Беруний етук астроном, геолог, фармолог, тарихчи, файласуф, филолог ва шоирдир.У астрономия, геология, гидростатика, ва география соҳасидаги илғор фикрлари билан Коперник, Леонардо да Винчи ва бошқа олимларнинг кашфиётларини кўп жиҳатдан …
Батафсил