Абу Ҳасан Сағоний “Саҳиҳул Бухорий” нусхасини кўчирган пайти доим таҳоратли, рўзадор ҳолда бўлган. У ҳар бир ҳадисни киритганидан кейин икки ракат шукр намозини адо қилиб, Аллоҳдан диний ва дунёвий ишлари учун паноҳ сўраган. Кейин Қуръони каримдан ўн оят тиловат қилиб, Пайғамбар алайҳиссаломга ўн марта ёки ундан кўп саловат айтган. Шундан сўнггина навбатдаги ҳадисни киритган. Аллома бу нусхани кўчиришда шу риёзатни ўзига шарт қилиб олган.
Шунингдек, Абу Ҳасан Сағоний махсус қаламдан фойдаланган ва уни бошқа китоблар учун ишлатмаган. Ҳатто қаламтарошдан тушган чиқиндини ҳам сақлаб қўйган ва вафот этганида маййит ювиладиган сувни иситиш учун ишлатишни васият қилган.
Аллома китобнинг ярмига келганида кофирлар қўлига асир тушган. Маҳбуслик пайти унга фақат икки ҳайит ва жума намозларини ўқиш учун рухсат бериб, бир ғайридинни вакил қилиб зиндондан чиқаришган. Аллома бу нусхани асирликда 625/1228 йили Қурбон ҳайити, жума куни аср намозидан кейин тугатган. Тутқунликда кўчиришнинг ўзи учун белгилаб олган барча шартларини бажара олмаган, яъни ҳамма вақт ҳам таҳоратли ва рўзадор бўлмаган. Асирликдан қутилиш ва нусхани кўчириб тугатиш санаси бир вақтга тўғри келиб, бу воқеа Коимбатур [2] (Ҳиндистон жанубидаги) шаҳрида содир бўлган [5: 268а].
Нусханинг 269а варағида шайх Жалил Абу Ҳасан Али ибн Мординий: “Оламларни яратган Парвардигорга ҳамду санолар бўлсин! “Имом Бухорийнинг “Жомиъус саҳиҳ” асарини 899/1494 йили Рамазон ойининг 27-куни Масжидул Ақсода ўқиб тугатдим” [5: 269а], деб изоҳ келтирган.
الحمد الله رب العالمين قرا جميع الجامع الصحيح الامام البخاري رضى الله عنه وارضاه العبد الفقير الى الله تعالى على بن حسن المارديني فى السابع و العشرين من شهر رمضان سنة تسع و تسين و ثمانمائة بالمسجد الاقصي الشريفة و الحمد الله وحده وصلواته على سيدنا محمد و اله و صحبه و سلامه حسبنا الله و نعمة الوكيل
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида №268 рақам билан сақланаётган электрон нусха тавсифи. У Сағоний нусхасидан кўчирилган. Насх ёзувида. Хаттот–Ҳусайн ибн Юсуф ибн Али Вастоний. Қўлёзманинг 1а варағида юқорида келтирилган муҳрлар мавжуд [6: 1а].
Асар “Саҳобаларнинг фазилати” (Китобул фазоилис саҳоба) бобидаги 3776-ҳадисдан бошланган.
… الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا… حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ حَدَّثَنَا مَهْدِيُّ بْنُ مَيْمُونٍ... [6: 16б]
“Ақиқа китоби” (Китобул ақиқа)даги 5474-ҳадис билан тугалланган.
… الْمُسَيَّبِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا فَرَعَ وَلَا عَتِيرَةَ قَالَ وَالْفَرَعُ أَوَّلُ نِتَاجٍ كَانَ يُنْتَجُ لَهُمْ كَانُوا يَذْبَحُونَهُ لِطَوَاغِيَتِهِمْ وَالْعَتِيرَةُ فِي رَجَبٍ[6: 280а]
Асарнинг колофон қисмида хаттот Ҳусайн ибн Юсуф ибн Али Вастоний: “Имом аллома Розиддин Ҳасан ибн Муҳаммад Сағоний хати билан ёзилган нусхадан ҳижрий 833/1429 йил жумодул аввал ойининг йигирма саккизинчи кунида Табриз шаҳрида кўчирдим [6: 280а]”, деб ёзган.
Мазкур нусханинг кейинги боби “Ов ва қурбонлик китоби” (Китабуз забоиҳ вас сайд) дан бошланади.
قد وفق العبد الفقير الى الله الغني حسين بن يوسف بن علي الوسطاني بكتابة الربع الثالث من الجامع الصحيح المسند تأليف الامام العالم الهمام ابى عبد الله محمد بن اسمعيل ابراهيم الجعفي البخاري الانصاري رحمة الله عليه رحمة واسعة يوم الخميس ثامن جمادى الاولى من سنة ثلث ثلثين و ثمانمائة فى بلدة الموحدين تبريز حماها الله عن الافات و يتلوه الربع الرابع مفتتحا بكتاب الذبائح و الصيد وفقه الله لاتمامه كتابه و تصحيحا و عملابه كما وفقه لاتمام ثلثة ارباعه و الحمد الله رب العالمين خير خلقه محمد و اله اجمعين.
№269 рақамдаги нусха тавсифи. Асар насх ёзувида хаттот Ҳусайн ибн Юсуф ибн Али Вастоний томонидан кўчирилган. Қўлёзманинг 1а варағида юқорида келтирилган муҳрлар мавжуд [7: 1а].
Асар “Ов ва қурбонлик китоби” (Китобуз забоиҳ вас сайд) 5475-ҳадисдан бошланган.
… تُنْطَحُ الشَّاةُ فَمَا أَدْرَكْتَهُ يَتَحَرَّكُ بِذَنَبِهِ أَوْ بِعَيْنِهِ فَاذْبَحْ وَكُل حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ حَدَّثَنَا زَكَرِيَّاءُ عَنْ عَامِرٍ عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَأَلْتُ النَّبِيَّ... [7: 1б]
“Жума китоби” (Китобул жумуъа)даги 7563-ҳадис билан тугалланган.
… قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ. [7: 266б]
Асарнинг колофон қисмида хаттот Ҳусайн ибн Юсуф ибн Али Вастоний: “Имом аллома Розиддин Ҳасан ибн Муҳаммад Сағоний хати билан ёзилган нусхасидан ҳижрий 833/1430 йил шаввол ойининг охирида, Табриз шаҳрида кўчирдим [7: 266б]”, деб ёзган.
قد وقع الفراغ بعون الله و حسن توفيفه من كتابة الصحيح المسند للامام العالم امام الدنيا ابى عبد الله محمد بن اسمعيل الجعفي البخاري الانصاري على الله درجته من النسخة المنقولة عن النسخة المحررة بخط الامام العلامة رضي الدين الحسن بن محمد الصغاني رحمة الله على يدى العبد الفقير الى الله الغني حسين بن يوسف بن على الوسطاني عفاالله عنه و عن والديه و احسن اليهما و اليه اواخر شوال سنة ثلث و ثلثبن و ثمانمائة ببلدة الموحدين تبريز حماها الله عن الافات و الحمد الله رب العالمين و الصلوة و السلم على خير خلقه محمد و اله اجمعين.
Шунингдек, асарнинг 267 варағида “Дарҳақиқат, ушбу “Саҳиҳул Бухорий” Абу Абдуллоҳ Бухорийга (Аллоҳ таоло ундан рози бўлсин) тегишлидир. Саййидимиз ва мавломиз, шайхул имом, олимул аллома, муфтийул муслимийн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Шамсиддин ибн Шайхино муборак сафарда Саид шайхул олимул аллома Абу Исҳоқ Карим ибн Лазиз ибн Аҳмад Ансорий Жалилий Мақдисийга бу асарни тўлиқ ўқиб берди.
Шунингдек, Абу Ҳасан Али Аълоул Барр ибн Амир Ҳасан ибн Аълоул Моридий Мақдисий: “Бу “Саҳиҳул Бухорий”нинг ривояти тўғри экани ва санадининг муттасиллиги таҳсинга лойиқлиги ҳақидаги хабар бизга ва ўттизта шайхнинг барчасига етказилди” [7: 267а].
Мазкур нусханинг 266б-268б вараларида шайх Жалил Абу Ҳасан Али ибн Мардиний ўн уч йил давомида Рамазон ойининг қадр кечаларида ўқиб тугатгани ҳақида қайдлар мавжуд [7: 266б-268б].
بلغ قراة من اول الصحيح الاخر العبد الفقير الى الله تعالى على بن حسن المارديني فى سنة ثلاث و تسعمائة برباط الماردانية فى العشر الثالث فى شهر رمضان العظيم قدره و الحمد الله وحده و صلواته على سيدنا محمد و اله و صحبه و سلام الحمد الله رب العالمين.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Абу Ҳасан Сағоний Маккада Бурҳонуддин Абуфутуҳ Наср Ҳусрий, Яманда Наззом Муҳаммад ибн Ҳасан Марғиноний, Қози Саъдиддин Ҳалаф ибн Муҳаммад Кардарий, Абу Муҳаммад ибн Жавзийдан ҳадис, фиқҳ, грамматика ва аруз илмидан сабоқ олиб камолотга етгач, “Саҳиҳул Бухорий”ни кўчирган. Ундан Қози Сулаймон ибн Ҳамза, Солиҳ ибн Абдуллоҳ Кўфий ибн Собаҳ, Ҳофиз Шарифиддин Димятий, Изиддин Абуфазл ибн Вазир ибн Аълқамий дарс олган ва ҳадис ривоят қилган.
Абу Ҳасан Сағонийнинг луғат, араб тили, ҳадис илмига оид асарлари бугунги кунда Туркия, Сурия, Франция, Буюк Британия, Ҳиндистон, Эрон, Мисрнинг кутубхона фондларида сақланмоқда.
-
Alamul mahtutot van Navadir. – Dubay. – 488-518
-
https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9A%D0%BE%D0%B8%D0%BC%D0%B1%D0%B0%D1%82%D1%83%D1%80
-
Madad Qadri “Life and works of al-Imam al-Saghani al-Lahori” Hydarabad, Sind university research journal c.5, s.67-80, 1966.
-
№266 Домод Иброҳим Пошо фонди. Б. 238а варақ.
-
№267 Домод Иброҳим Пошо фонди. Б. 1а варақ.
-
№268 Домод Иброҳим Пошо фонди. Б-280а варақ.
-
№269 Домод Иброҳим Пошо фонди. Б. 266б варақ.
-
Абу Бакр Аҳмад ибн Али Хатиб Ҳофиз Бағдодий. “Тарих Бағдод ав Мадинатус Салом”. 14 жилдли. – Байрут: Дарул кутубил илмиййа, 1997.
-
Абу Саъд Абдукарим ибн Муҳаммад ибн Мансур Самъоний Тамимий. “Ал-Ансоб” 5 жилдли. Абдуллоҳ Умар Борудий таҳрири остида. – Байрут: Дорул фикр,1998.
-
Абулфидо Зайниддин Қосим ибн Қутлубуғо Судуний “Тожут тарожим” Дарул қолам матбаа, Байрут.: 1992. – Б. 155. Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон Заҳабий “Сияри аъломун нубало” Ж.23, – Б. 284
-
Абулфидо Зайниддин Қосим ибн Қутлубуғо Судуний “Тожут тарожим” Дарул қалам матбаа, Байрут.: 1992. – Б. 155-156
-
Ибн Саи “ад-Дурут тамин” Б-344, Ибн Фувати “Талхис мажмуатул адаб фи муъжамил алқоб” – Б. 490
-
Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Ҳиндий “ал-Фавоидул баҳия фи тарожимил ҳанафия” Ҳуқуқул матбаа маҳфуза. – Миср.: 1906 й. Б-5
-
Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Ҳиндий “ал-Фавоидул баҳия фи тарожимил ҳанафия” Ҳуқуқул матбаа маҳфуза. – Миср.: 1906 й. Б-5 Абулфидо Зайниддин Қосим ибн Қутлубуғо Судуний “Тожут тарожим” Дарул қалам матбаа. – Байрут.: 1992. – Б. 155.
-
Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий. “Китобул қанд фи зикр уламо Самарқанд” / Назар Муҳаммад Фарёбий таҳрири остида. – “Мамлакатул арабиййатис Саудия”: Мактабатул Кавсар, 1991 й.
-
Ҳожи Халифа. “Кашфуз зунун ан асамил кутуб вал фунун” 2 жилдли. – Истанбул, 1941-43 й.
-
Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон Заҳабий “Сийяри аъламун нубало” Ж.23, – Б. 282-283. Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Ҳиндий “Ал-Фавоидул баҳия фи тарожимил ҳанафия” Ҳуқуқул матбаа маҳфуза, – Миср.: 1906 й. – Б. 63.
-
Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад Заҳабий. “Сийар аълом ан-нубало” 23 жилдли. – Байрут: Муассасат ар-рисола, 1992.
-
الاضداد للصغانى بين تقاليد الاستشراقية و العربية Majallatu Ma’hadil Mahtutotil arabiyya, c.59, sy.2, 1437/2015 Kahire, s.193-218.
-
توظيف المثل عند الصاغاني فى مقدمة العباب الزاخر و الباب الفاخر Мажаллатуд диросатил луғавия 15,sy.3, 1434 Ar-Riyad.