Home / АЛЛОМАЛАР (page 7)

АЛЛОМАЛАР

АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ИБРАТЛИ ҲАЁТИ: Имом Бухорий

ИМОМ БУХОРИЙ – МУҲАДДИСЛАР СУЛТОНИ  Имом Бухорий 810 йилнинг 20 июлида Бухорода таваллуд топган. Исми – Муҳаммад, куняси – Абу Абдуллоҳ бўлган. Бухорода туғилгани учун Бухорий нисбаси берилган. Ҳадис илми ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси сабабли ислом олами ва муҳаддислар орасида “Амирул мўъминин фил ҳадис” (Ҳадис илмида мўминларнинг амири), “Ал-имомул миқдом” …

Батафсил

МУҲАММАД ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ – ИСЛОМ ПСИХОЛОГИЯСИ АСОСЧИСИ СИФАТИДА

Мовароуннаҳр исломий мероси ўз соҳасининг ҳар бир йўналишида мумтоз даражага етганлиги барчага маълум. Аммо бу борадаги янгидан-янги жиҳатларни кашф этиш бугунги кунимизгача давом этмоқда ва аниқки, келажакда ҳам кенг кўламда давом этади. Замонавий тадқиқотлар доимий тарзда унинг асарларидаги янги қирраларини кашф этишда давом этаётган юртимизнинг жаҳонга машҳур олимларидан бири Абу …

Батафсил

РУСТУФАҒНДАН ЧИҚҚАН АЛЛОМА

IX-XII асрлар Шарқда илм-фан юксак даражада ривожлангани боис Шарқ Ренессанси деб эътироф этилган. Айниқса, ўша даврларда юртимизнинг кўҳна ва қадимий Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Кеш, Насаф, Термиз, Шош, Фарғона, Афшона, Замахшар, Соғарж, Дабусия каби шаҳар ва қишлоқлари илм-фан ва маданият ўчоғи ҳисобланган. Шу боис, у жойлардан етишиб чиққан алломалар ўзининг илмий …

Батафсил

АЛИ ИБН СУЛТОН АЛ-ҚОРИНИНГ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ (930/1524-1014/1604)

Мулла Али ал-Қори XVI асрнинг энг етук алломаларидан бўлиб, муҳаддис, фақиҳ, усул олими, муфассир, мутакаллим, мутасаввиф, тарихчи, қироат, мунозара, луғат ва наҳв олими ва адиб, ўз асрининг тенгсиз намоёндаси ҳисобланади. У кишининг исми Али, отасининг исми Султон Муҳаммад бўлган. Ҳиротда туғилгани учун “Ҳиравий”, Маккада истиқомат қилгани учун Маккий нисбалари билан …

Батафсил

НАЖМИДДИН УМАР НАСАФИЙНИНГ МАШҲУР УСТОЗ ВА ШОГИРДЛАРИ

Абу Ҳафс Умар Насафий ўз даврининг буюк уламолари, ўз юртининг пешқадамларидан илм олган. Алломанинг устозлари ҳақиқатдан ҳам асрининг энг илмли ва етук олимлари эдилар. Бу ҳақда «Ҳидоя» асарининг муаллифи қуйидагича ёзади: Нажмиддин Умар Насафийнинг шундай деганини эшитганман: «Мен беш юз эллик шайхдан ҳадис ривоят қилдим». Шунингдек, Марғиноний аллома устозларининг исмларини …

Батафсил

МУСТАМЛИЙ ОДОБЛАРИ (Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари асосида)

Абдулкарим Самъонийнинг ҳадис илми таълим методологиясига бағишланган “Адабул имло вал истимло” асарида асосан устоз-шогирдга тегишли одоблар, таълим бериш ва олиш услублари ҳақида маълумотлар келтирилган. Аввалги мақолада мумлий – ҳадис ривоят қилувчи шайхнинг одоблари ҳақида маълумот берилган эди. Бу сафар мустамлий – ҳадис ёзиб олувчи талабанинг одоблари ҳақида сўз боради. “Адабул …

Батафсил

ҒАЗНАЛИК ОЛИМЛАР ИЖОДИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ

Ушбу мақолада ислом илмлари, хусусан, аҳли сунна ақида мактабларидан саналувчи мотуридийлик таълимоти ривожига ўз ҳиссасини қўшган ғазналик икки олим ҳақида сўз юритилади. Булар Жамолуддин Ғазнавий ва Сирожуддин Ғазнавийлардир. Булардан, Жамолуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ғазнавий (ваф. 593/1197). Олимнинг ҳаёти ҳақида кўп маълумот сақланиб қолмаган. Машҳур ҳанафий фақиҳи Косоний ва …

Батафсил

ИМОМ ЛАКНАВИЙ ЯШАГАН МУҲИТ

Маълумки, яшаб турган муҳити кишининг жамиятда ўз ўрнини топишида, ҳаётдаги интилиш ва мақсадларини белгилашида катта ўрин тутади. Айниқса, Аллоҳ йўлига ҳаётини бағишлаган илм аҳллари, фазилат соҳиблари, яхшилик эгалари учун ижтимоий муҳит алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, улар бу дунёда фақат Аллоҳ таолонинг розилигини истаб ҳаракат қилади. Гувоҳмизки, улар ҳамма вақт …

Батафсил

УЛУҒБЕК ТАРИХИГА ОИД МУҲИМ МАНБА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Тошкент шаҳрининг қадимий ва мўътабар маскани – Ҳастимом даҳасида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биноси билан танишиб, унинг асосий пештоғини қуришда Самарқанддаги Улуғбек мадрасасидан андоза олиш кераклиги ҳақида ғоят муҳим таклифни илгари сурдилар. Ушбу таклифнинг тарихий аҳамиятини англаш учун султон Улуғбек ҳаёти ва илмий меросини чуқур …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДАН ЕТИШИБ ЧИҚҚАН ҲАНАФИЙ МУҲАДДИСЛАР

Ислом дини манбасининг биринчиси Қуръони карим бўлса, иккинчиси ҳадиси шарифдир. Динимизда ҳар иккала илмни ўрганишга бирдай тарғиб этилган. Чунки, ҳадислар ўзи мустақил манба сифатида эътироф этилган бўлсада, Қуръон оятларининг тафсири (шарҳи) ҳисобланади. Шунинг учун, дунёнинг етук олимлари ҳар асрда бу илмни ўрганиб, унинг ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилиб …

Батафсил