Home / АЛЛОМАЛАР / АБУЛ МУИН НАСАФИЙ МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ СИФАТИДА НАМОЁН БЎЛИШИ

АБУЛ МУИН НАСАФИЙ МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ СИФАТИДА НАМОЁН БЎЛИШИ

2017 йилнинг 06 июнь куни президентимиз Шавкат Мирзиёев «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида “Қашқадарё заминида буюк аллома, мотуридия таълимотининг йирик вакили Абу Муин Насаф ий бобомиз яшаб ўтганлар. У киши узоқ муддат Бухоро ва Самарқандда таҳсил олиб, калом илми, яъни исломий эътиқод поклиги масаласида 15 га яқин китоб ёзганлар. Ана шу китобларида, бундан минг йил олдин дин масаласида адашганларга тўғри йўл кўрсатганлар” деб таъкидлаб ўтдилар[1].

Абу-л-Муин Насафий ҳаёти ва фаолиятини аниқроқ ёритиб бериш учун у яшаган даврдаги тарихий ҳолат ҳақида ҳам маълумот беришни жоиз деб топдик. Чунки аллома яшаган даврдаги ижтимоий-сиёсий вазиятлар мотуридийа мактаби ривожига, шунингдек алломанинг хам илмий фаолиятига таъсир кўрсатган эди деб таъкидлаб ўтди президент Шавкат Мирзиёев.

XI аср охирларида Насаф воҳасидан етишиб чиққан уч буюк алломаларнинг биргаликдаги олиб борган илмий фаолиятлари Самарқанд шаҳри учун ўзининг катта таъсирини кўрсатди. Салру-л-ислом Абуд-Йуср Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Паздавӣ ан-Насафий (в. Бухорода 493/100 й.), унинг акаси Фахру-л-ислом Абу-л-Хасан ‘Алӣ ибн Муҳаммад ибн ал-Хусайн ибн ‘Абду-л-Карим ал-Паздавй ан-Насафий (в. Кешда 482/1089 й.) ва Абу-л-Муин Насафий (418-508/1027-1114 й.) каби машҳур олимларнинг Самарқандга кўчиб ўтишлари ҳанафийа таълимотининг ривожланиш йўналишларини сезиларли даражада яхши тарафга ўзгартирди. Улар шофиъийашъарийларнинг ҳанафийлар таълимотига қарши қаратилган фаолиятини фош қилишда жонбозлик кўрсатдилар.

Шу даврдан бошлаб Мотуриди тимсоли улуғлана бошланди: у энди «Тўғри йўлга бошловчи имом» (Имаму-л-ҳуда) ва «Икки мазҳаб дарғаси»га (Кудвату-1«фарйқайн, яъни ҳанафийлар ва шофиъийлар) айланди.[2] Чунки мазкур уламоларнинг Самарқандда олиб борган фаолиятларининг муҳим йўналиши Абу Манҫӯр ал-Мотуридининг «Китабу-т-тавҳид», «Та’вилот» асарларида баён этилган таълимотини янада ривожлантириш ҳамда ёйиш, умуман мотуридийа таълимотини алоҳида мактаб сифатида шакллантириш эди.

Калом илмининг буюк алломаси имом абу Мансур ал-Мотуридий (870– 944) томонидан яратилган ал-мотуридия мактабининг йирик намоянда- ларидан бири Абу-л-Муин Насафийнинг Мовароуннаҳрда ҳанафия мазҳабининг қарор топишида беқиёс хизматлари бор. Абу-л-Муин Насафий нафақат калом илмининг алломаси, балки ўз даврининг фақиҳи ва усулиётчи олими сифатида ҳам шуҳрат қозонган сиймолардан биридир. шу боисдан ҳам, «ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд» номли асарда бошқа бир насафлик олим Нажмиддин Умар ан-Абу-л-Муин Насафий у ҳақда: «шарқу Ғарбнинг олиму уламолари Абу-л-Муин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, ул таратғон зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртғонлар», – дея унинг илмий салоҳиятига юксак баҳо берган.[3] Абу-л-Муин Насафий таваллуд топган сана ҳақида ёзган тарихнавислардан бири, араб олими Хайриддин аз-Зириклий ўзининг «ал-аълом» ва Умар Ризо каҳҳола«Муъжам ал-муаллифийн» номли асарларида унинг 418 /1027 йилда насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилганлигини зикр этганлар. Унинг вафоти ҳақида эса аксар манбаларда 508 /1114 сана берилади. шунга кўра, аллома Абу-л-Муин Насафий узоқ умр кўриб, 87 ёшида вафот этган. Унинг қабри Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган.

«Табсират ал-адилла» Абу-л-Муин Насафийнинг қисқача «Табсират ал-адилла» номи билан кенг кўламда маълум бўлган бу асари тўлиғича «Табсират ал-адилла фи усул ад-дийн аъла тариқат аби Мансур ал-Мотуридий» («Дин усулларини (асосларини) абу Мансур ал-Мотуридий услуби асосида далиллар билан шарҳлаш») деб аталади. -Абу-л-Муин Насафийнинг ушбу асари катта илмий ва амалий аҳамиятга молик бўлиб, алломанинг энг йирик китоби ҳисобланади. шу боисдан ҳам, Абу-л-Муин Насафий «Соҳиб ат-Табсира» номи билан ҳам шуҳрат қозонган. Бу асарда калом илмининг турли масалалари атрофлича чуқур шарҳланиб, улардаги муаммоли-мунозарали фикрлар ушбу илмнинг буюк алломаси абу Мансур ал-Мотуридий таълимотига асосланган ҳолда ислоҳ қилинади. Абу-л-Муин Насафийнинг «Табсират ал-адилла» асарини илмий асосда махсус ўрганган араб тадқиқотчиси Муҳаммад ал-анварь Қоҳирадаги ал-азҳар университетининг усул ад-дийн факультетида докторлик илмий даражасини олиш учун ушбу асар бўйича диссертация ёқлаган. «Табсират ал-адилла»нинг ғоятда муҳим асар эканлиги ҳақида «кашф аз-зунун» номли машҳур асарида Ҳожи Халифа: « Абу-л-Муин Насафийнинг бу асари ғоятда муҳим китоб бўлиб, кимки унга диққат назари билан қараса, нажмиддин Умар ан-Абу-л-Муин Насафийнинг «ал-ақоид» асарининг матни унга нисбатан бир фиҳрист мисолида эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилади» – деб, бу асарга ғоятда юксак баҳо берган.[4]

Абу-л-Муин Насафийнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Абу-л-Муин Насафий илмий-маънавий меросини яқиндан ўрганган тадқиқотчилар унинг ижодига юксак баҳо берганлар. Жумладан, туркиялик каломшунос олим, профессор Ҳусайн отай: «Мотуридия таълимотининг энг машҳур мутакаллим олими Абу-л-Муин Насафийдан кейин унинг йўлида ва тизимида у каби шахс ҳали етишиб чиқмаган», деб алломанинг илмий меросига юксак баҳо беради. Мотуридийнинг «Тавҳид» асарини нашрга тайёрлаган тадқиқотчи Фатҳуллоҳ Хулайф эса «Мотуридия калом мактабининг ривожида ҳеч ким Абу-л-Муин Насафийдек катта хизмат кўрсатмаган», дея унинг илмий меросини алоҳида қадрлаган.

С.Норқулов
Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти

[1] https://uza.uz/uz/posts/vatanimiz-ta-diri-va-kelazhagi-y-lida-yanada-amzhi-at-b-lib–15-06-2017
[2] Муминов. Роль и место занатских уламж и газодор Шерального макараннахра (II-VIII-XIII вв.): Дис. … док. ист. наук. – Т.: ТИУ, 2003. – Б. 184. (Бундан кейин: Муминов. Диссертация).
[3] И. Даминов Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома. “Имом бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази”. Самарқанд-2019 35 бет
[4] И. Даминов Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома. “Имом бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази”. Самарқанд-2019 43 бет

Check Also

АБУ БАКР ЖАССОС ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981) қолдирган илмий мерос ҳанафий мазҳабида ўзига хос аҳамиятга эга. Аллома …