Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 212)

ЯНГИЛИКЛАР

“Ўзбекистон бутун дунё мусулмонлари қалбларини яқинлаштиради”

2018 йилнинг 10 август куни Умумжаҳон сўфийлар маркази ижрочи котиби, Малайзия табаррук тариқат (нақшбандийлар) уюшмаси бош котиби Шайх Абдул Карим ибн Саид Хадайед Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров томонидан қабул қилинди.

Батафсил

Тожикистон Президенти Самарқандга ташриф буюрди

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига келди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олди.

Батафсил

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари тор доирада музокара ўтказди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари тор доирада музокара ўтказди Кўксарой қароргоҳида 17 август куни мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.  Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янгради. Президентлар …

Батафсил

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2018 йил 21-23 август кунлари мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Батафсил

Хорижда диний таълим олишни мувофиқлаштириш жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг талабларини бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори, жорий …

Батафсил

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

14 август куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокимият биносида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Семинарда Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро маркази Диний маърифий тадбирлар булими ходими Б.Каримов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Э.Мамадиёров, туманда фаолият олиб бораётган МФЙ раислари, Имом …

Батафсил

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида “Ижтимоий барқарорликни таьминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

10 август куни Самарқанд вилояти Булунғур туманининг ҳокимият биносида давра суҳбати ўтказилди. Семинарда Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро маркази Диний маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т. Эвадуллаев, Самарқанд вилоят Маҳалла фонди раиси, Булунғур туман ҳокими, Булунғур ва Жомбой туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, МФЙ раислари, маҳалла имомлари ва отинойилардан …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Айни кунларда Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), Турк ҳаво йўллари, Анадолу агентлиги ва Туркия радио ва телевидения корпорацияси (ТРТ) ҳамкорлигида ташкил этилган “2018 йил тажриба алмашиш Дастури” доирасида ташкил этилган лойиҳа бўйича Туркия турли университетларидан кўнгилли равишда келган 20 га яқин талабалар Самарқанднинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини …

Батафсил

Вақф қилинган китоблар Пайариқ туманидаги барча масжидларга тарқатилди

13 август куни Вақф хайрия жамоат фондининг «Маърифат карвони» Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманидаги 12 та масжиднинг барчасига вақф қилинган китобларни тарқатди. Масжидларнинг ҳар бирига 30 турдаги 35 та китоб берилди.

Батафсил

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати фаоллаштирилди

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонларидан турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳар биримиздан воқеъалар ривожидан ортда қолмасликни, жараёнларни мунтазам кузатиб, шу юрт тараққиёти, ривожи учун дахлдорлик ҳисси билан яшашни тақозо этмоқда.

Батафсил