Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Диний-маърифий йўналишдаги мақсад ва режаларимиз ҳамоҳангдир!

Диний-маърифий йўналишдаги мақсад ва режаларимиз ҳамоҳангдир!

Мардон ГунешГерманиянинг Оснабрук университети Ислом теологияси институти профессори

Биз бир неча кундан буён Ўзбекистондаги диний муассасалар, тарихий обидаларни томоша қилмоқдамиз. Таассуротларимиз бир олам. Саёҳатимиз давомида Тошкентда янгидан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цвилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кузатдик. Халқаро ислом академиясида педогок ходимлар ва талабалар билан учрашдик. Ушбу жараёнларни кузатиб соҳа ходимларига бу даражадаги юксак эътибордан ҳайратланган бўлсам, бугун Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишиб, бениҳоя хурсанд бўлдим ва ҳавасим ортди. Ҳар иккиси ҳам шарқона меъморчилик услубида, миллий анъаналарни ўзида мужассам этган муҳташам бинолар. Таърифга сўз ожиз! Музейдаги экспонатлар, деворий суратлар барчаси ажойиб! Қисқа вақт ичида Марказ хориждаги кўплаб ислом тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйибди. Эришилган ютуқлар ва олиб борилаётган тадқиқот ишлари эътирофга молик. Марказ ходимларининг келгуси ишларига омад тилайман!

Бу ерга ташриф буюрган институтимиз талабаларининг барчаси Германияда Моворауннаҳр ҳудудидан етишиб чиққан мутафаккир ва алломаларнинг илмий меросини чуқур ўрганиб, тадқиқ этиш устида иш олиб боришмоқда.Шу жиҳатдан уларнинг алломалар туғилиб ижод қилган диёрга ташрифи жуда ҳам фойдали бўлди. Илмий муҳит, кадрлар тайёрлашга бўлган эътибор, ислом дини нуфузини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар барчаси юқори даражада. Алҳамдилуллоҳ барчамиз мусулмонмиз! Шундай экан, бу борадаги мақсад ва режаларимиз ҳам ҳамоҳангдир.

Женс Баккер  -Германиянинг Оснабрук университети Ислом теологияси институти илмий-тадқиқотчиси

Имом Мотуридий даврида исломий илмлар маърифатининг турли соҳалари, жумладан калом илми гуллаб-яшнаган

 Бу табаррук заминда ўрта асрларда ўз кашфиётлари ва илмий таълимоти билан бутун дунёни лол қолдирган юзлаб улуг зотлар етишиб чиққан ва самарали ижод қилган. Мен булар ҳақида фақат эшитардим ва ўқир эдим. Ўзбекистонга саёҳатимиз давомида тўғридан-тўғри бу улуғ зотларнинг кўпини мақбараларини зиёрат қилишга, улурнинг илмий мероси билан яқиндан танишишга муяссар бўлдим. Мана шундай буюк алломалардан бири калом илмининг асосчиларидан имом Абу Мансур ал-Мотуридийдир. Мен институтимизда бир неча йиллардан буён Мотуридий таълимоти бўйича тадқиқот ишларини олиб бораяпман.

Бугун Самарқандга саёҳатимиз давомида бу улуғ зотнинг қабрини ҳам зиёрат қилдим. Бундан бениҳоя хурсандман. Тадқиқотларим натижасида шунга амин бўлмоқдаманки, Имом ал-Мотуридий даврида исломий илмлар маърифатининг турли соҳалари, жумладан калом илми гуллаб-яшнаган. Унинг илмий-маънавий меросида ақлий далил ва исботларга таянган ҳолда Ислом дини ақидасининг софлигини ҳимоя қилиш ва ҳидоят йўлидан адашган турли оқимларга қарши қураш алоҳида аҳамият касб этган.

Бугун юртингизда барча шарт-шароитларга эга ва қолаверса, манбаалар хазинасига тўла илмий-тадқиқот муассасаларининг  бунёд этилгани ва этилаётгани бу ерда мутафаккир ва алломаларнинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар мени жуда қувонтирди. Келгусида албатта, биз мазкур муассасалар билан илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорликда иш олиб борамиз.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …