Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.  

Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади. 

Давлатимиз раҳбари марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди. Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Манба: president.uz

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …