Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР /  Марказга малайзиялик мартабали меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда

 Марказга малайзиялик мартабали меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда

Бугун Марказга Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марзуки Яхья бошчилигидаги делегациянинг ташрифи кутилмоқда. Ташриф доирасида мартабали меҳмонлар дастлаб, муҳаддислар султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши, шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, илмий жамоа билан учрашуви режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Малайзия-жануби-шарқий Осиёдаги мамалакат. 2015 йил ҳолатига кўра, аҳолиси 31 миллионга яқинни ташкил этади. У пляжлари, тропик ўрмонлари ва ўзига хос маданияти билан машҳур.  Пойтахти Куала-Лумпур. Букит Бинтангнинг жонли савдо майдони ва баландлиги 451 метр бўлган Петронас эгизак миноралари билан машҳур. Мамлакатда ислом давлат дини мақомига эга. Аҳолининг 62 фоизга яқини айнан Ислом динига эътиқод қилади.

Ўтган 2018 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Малайзиядаги Исломий фанлар университети (USIM) ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланган. Мазкур келишувга асосан ҳар икки мамлакат илмий муассасалари тадқиқотчилари  Ўзбекистон ва Малайзияда ташкил этилаётган халқаро илмий-амалий конференцияларда  фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, 2018 йилнинг июль ойида Марказ директори ўринбосари Шукрулло Умаров ва ёш илмий тадқиқотчи Б.Амоновлар Малазия Республикасининг Нилай шаҳрида ташкил этилган  “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро илмий конференция”да иштирок этиб маъруза қилган эди.

Жорий йилнинг феврал ойида эса, Малайзия Исломий фанлар университети доктори Муҳаммад Юсуф Халид Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюриб, марказ илмий жамоаси билан суҳбатда бўлган эди. Сайтимизни кузатишда давом этинг, Бу ҳақда яна батафсил маълумот берилади.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …