Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 90)

ЯНГИЛИКЛАР

Тақдимот тадбирлари вилоятларга кўчмоқда

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлган кўплаб эзгу ишлар истиқлолнинг нақадар буюк неъмат эканини чуқур англашимизда муҳим омил бўлаётгани билан аҳамиятли. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси томонидан ўзбек тилидаги “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг дастлабки 30-жузи дунё юзини кўргани ҳам минг-минглаб юртдошларимизда бугунги кунларга шукроналик ҳиссини оширади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН СЎЗИ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИНИНГ ДОИМИЙ НИГОҲИДА

БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида глобал ва минтақавий хавфсизлик, COVID-19 пандемияси шароитида барқарор тараққиёт ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини енгиб ўтиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда рағбатлантиришнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг бу борадаги позициясини мантиқий жиҳатдан учта йирик ва асосий йўналишга ажратиш мумкин. Инсон табиатан тинчликсевар этиб яратилган. …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари! Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда «ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ РИВОЖИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН 10 БУЮК АЖДОДИМИЗ» деб номланган ТЕСТ саволлари лойиҳасини давом эттирмоқда. Иккинчи ТЕСТ буюк мутакаллим, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Мотуридий ҳақида бўлиб, «Сиз Имом Мотуридийни биласизми?» мавзуида …

Батафсил

Дин ишлари бўйича қўмита делегацияси Россияда ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегацияси  Россияга амалий сафар билан бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Ташриф давомида Ўзбекистон делегациясининг Болгар ислом академияси ректори Айнур Тимерханов билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда юртимизда диний-маърифий соҳада …

Батафсил

АМАЛЛАР НИЯТГА ЯРАША БЎЛАДИ

Эзгу ниятлар билан барпо этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси фонди кундан-кунга бойиб бормоқда. Туркиянинг “Турк дунёси” парламент жамғармаси директорлар кенгаши раиси, доктор Абдулло Чалишкан раҳбарлигидаги делегацияси 2021 йил 22 сентябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари марказнинг музейидаги нодир буюмлар, қўлёзма нусхалари …

Батафсил

САМАРҚАНДДА ЙИРИК ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Куни кеча Самарқандда вилоят ҳокимлиги, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Туркиянинг маданият ва туризм вазирлиги, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Турк дунёсида таълим, илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро таъсир” мавзуида халқаро илмий симпозиум иш бошлади. Унда Самарқанд Давлат Университети, Қозоғистон, Молдова ва Туркиянинг қатор номдор университетлари профессор-олимлари, …

Батафсил

Туркиялик бир гуруҳ жамоат арбоблари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази меҳмони

Туркиянинг “Турк дунёси” парламент жамғармаси Директорлар кенгаши раиси, доктор Абдулло Чалишкан раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Ташриф аввалида делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти, ундаги нодир буюм ва қўлёзма нусхалари билан танишишди.   Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ва …

Батафсил

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура, докторантура ва стажор-тадқиқотчилик институти учун 2022-йил қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорига асосан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун 2022-йил қабул квоталари тасдиқланди. Қабул квоталари Академияда фаолияти йўлга қўйилган ихтисосликлар бўйича …

Батафсил

Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг 1255 йиллигини халқаро миқёсда нишонлайлик

Мустақиллик йилларида шўро даврида бир муддат унутган кўплаб улуғ аждодларимизни яқиндан танидик. Мамлакатимизда Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг таваллуд тўйлари халқаро миқёсда нишонланди. Аммо ҳали ҳаёти ва ижоди ўрганилмаган, халққа тўла етказилмаган буюк алломаларимиз ‒ яна қанча! Шулардан бири …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиянинг нуфузли университети бири билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркиядаги энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири – Анқара Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Иброҳим Айдинли 18 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмон дастлаб Марказ музейи, унда сақланаётган экспонатлар ва нодир қўлёзмалар билан танишди. Ташриф доирасида Имом Бухорий халқаро …

Батафсил