Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ АСОСИ”

“КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ АСОСИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан “Конституция – тараққиётимиз асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, 30 йил муқаддам қабул қилинган тарихий ҳужжат халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканини эътироф этди.

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. У фуқароларимиз учун бурч ва мажбуриятлар мажмуаси, ҳаётимизни фаровон этиш, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлигини ўрнатишнинг энг муҳим манбаи ҳамдир.

Иштирокчилар таъкидлаганидек, Конституциямиз инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлайди. Айни пайтда амалдаги қонунчилик асосларини дунё миқёсида содир бўлаётган ўзгаришларга мослаштириш мақсадида республикамизда конституциявий ислоҳотлар ўтказилмоқда.

Сўзга чиққанлар мамлакатимиз Конституцияси давр талабларига жавобан доимий ривожланишдаги ҳужжат экани нуқтаи-назаридан унга ўз вақтида ва ўз ўрнида киритилаётган ҳар бир ўзгартиш бугунги барқарор тараққиётимиз асоси бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

Тадбир кўтаринки кайфият ва байрам руҳида ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …