Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ХОДИМЛАР ТУРКИЯДАН МАЛАКА ОШИРИБ ҚАЙТДИ

ХОДИМЛАР ТУРКИЯДАН МАЛАКА ОШИРИБ ҚАЙТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Туркиянинг Памуккале университетида малака ошириб қайтди.

 

Мазкур университет ва Марказнинг ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми асосида ишлаб чиқилган икки ҳафталик малака ошириш дастури давомида илмий ходимлар Баҳодир Мирзаев ва Ҳусен Мирзоҳмадов университетнинг Ислом илмлари институтида ислом тарихи, илмий-тадқиқот ишлари ва методологияси, ақоид ҳамда бошқа илмларга оид дарсларда иштирок этиб билимларини мустаҳкамлади.

 

Курс мобайнида малака оширувчиларга “Самарқанд тарихи” китоби муаллифи, доктор Осман Айдинли, араб тили ва адабиёти олими, шоир ва тарихчи Ҳарун Абачи, исломшунос олим, тафсир ва ҳадис илмлари мутахассиси, “Саҳобалар илмини аниқлаш” китоби муаллифи, университетнинг теология факультети доценти Маҳмут Язичи, университетнинг илоҳиёт факультети, асосий ислом фанлари бўлими ўқитувчиси Мустафо Жиҳод Баккал ва бошқа олимлар томонидан сабоқ берилди.

Курс тингловчилари дарслардан ташқари вақтда Др. Осман Айдинли ҳамроҳлигида бир вақтнинг ўзида 50 минг нафар талабага хизмат кўрсатувчи университет кутубхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

 

Дастур сўнгида Марказ илмий ходимларига университет олимлари томонидан нашр эттирилган адабиётлар тўплами ва тегишли сертификатлар тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …