Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “ШУҲРАТИНГ ПОРЛАСИН ТОКИ БОР ЖАҲОН!”

“ШУҲРАТИНГ ПОРЛАСИН ТОКИ БОР ЖАҲОН!”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб “Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев иштирокчиларни айём билан самимий муборакбод этиб,  Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг мусиқаси, унинг ҳар бир сўзи халқимизга хос қадриятлар, менталитетимизга хос жиҳатларни ўзида акс эттиргани, уни эшитган, мазмунини тушунган инсон кўз ўнгида ўзбек халқи деганда бағрикенг, тинчликпарвар, ўзига ато этилган неъматларни қадрига етгувчи, жаннатмакон заминини кўз қорачиғидек асрагувчи миллат гавдаланишини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Давлат мадҳияси бу шунчаки мусиқа эмас. Озод юртнинг жаҳондаги ўрнини белгилайдиган мадҳия давлат истиқболи, халқ иродасини ифодалаб қолмай, балки миллий онг ва маданият, ифтихор, миллий ғурур, имон-эътиқодни ҳам англатиб, қандай юртда яшаётганимиз, қандай инсонлар авлоди эканлигимизни эслатиб туради.

Тадбирда сўзга чиққанлар мадҳия ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, уларни муқаддас бурч ва мақсадлар йўлида бирлаштиришда энг таъсирчан восита саналишини, ундаги аждодлар руҳи, улуғ халқ қудрати тўғрисидаги пурмаъно сўзлар эса ўзини шу юртнинг бир қисми ҳисоблаган ҳар бир ватандошимизда шижоат, бурчига бўлган содиқлик ҳиссини янада кучайтиришини қайд этди.

Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …